Эрон ҳукумати намойишлар чоғида ҳибсга олинган 22 минг кишини афв этди. Бу ҳақда 13 март куни IRNA ахборот агентлиги Эрон суд тизими раҳбари Ғуломҳусайн Моҳсени Эжей (Gholamhossein Mohseni Ejei) нинг баёнотига таяниб хабар берди.
Эжей авф этилганларнинг қайси даврда ва қайси намойишларда қатнашгани учун ҳибсга олинганига аниқлик киритмаган, шу боис уларнинг қамоқхоналарда қанча вақт ўтиргани аниқ эмас.
IRNA хабарига кўра, жами 82 мингдан ортиқ одам қамоқхонадан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, Эрондаги сўнгги норозилик намойишлари ўтган сентябрь ойи ўрталарида 22 ёшли Маҳса Амини вафотидан кейин бошланган эди. Ахлоқ полицияси ходимлари уни «нотўғри ҳижоб кийганлиги» учун ҳибсга олган ва полиция бўлимидан қиз жонлантириш бўлимига олиб кетилган ва у ерда вафот этган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, қиз полиция бўлимида калтакланган.
Ислом Республикасининг йирик шаҳарларида намойишлар декабрь ойи бошигача давом этди. Ҳукуматга қарши намойишларни бостириш пайтида юзлаб одамлар ҳалок бўлган, минглаб одамлар хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.