Афғонистон шимолидаги Балх вилояти губернатори Муҳаммад Довуд Музаммилнинг ўлдирилиши учун жавобгарликни «Ироқ ва Шом ислом давлат» (ИШИД)* террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу ҳақда 10 март куни TOLOnews телеканали ИШИД ахборот ресурсларига таяниб хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 9 март куни эрталаб худкуш-террорчи Балх маъмурияти биносига кириб, иккинчи қаватдаги губернатор жойлашган идорага чиққан. Худкуш-террорчи ўзини офисда портлатиб юборади. Оқибатда Музаммил ва унинг ёнида бўлган яна бир неча киши ҳалок бўлган.
Турли манбаларга кўра, Музаммил билан бирга икки кишидан 15 кишигача ҳалок бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Балх губернаторлиги офисидан портлашдан сўнг олинган видеолар пайдо бўлди.
ویدیو: محمد داوود مزمل، والی بلخ، صبح روز پنجشنبه در یک حملهی انتحاری در ساختمان ولایت بلخ کشته شد.#طلوعنیوز pic.twitter.com/aJ6WC24Rme
— TOLOnews (@TOLOnews) March 9, 2023
Барча мамлакатлар ичида фақат Эрон Музаммилнинг ўлдирилишини қоралади — шуни таъкидлаш керакки, «Толибон»*нинг вафот этган вакили ушбу ислом республикаси билан алоқада бўлган.
ИШИДнинг афғон бўлинмаси «ИШИД-Хуросон» 2021 йил августида толиблар Афғонистонни эгаллаб олганидан бери мунтазам ҳужумлар уюштириб келади. «ИШИД-Хуросон» жангарилари толиблар патрулларига пистирмадан ҳужумлар уюштиришади, уларга кўчаларда ҳужум қилишади, шунингдек толиблар ўзларининг расмий ёки норасмий ваколатхоналари бўлган биноларда ўзларини портлатишади.
*Юлдузча билан белгиланган ташкилотлар Россия ва кўпгина давлатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).