Аралаш яккакураш бўйича қирғизистонлик жангчи Валентина Шевченко мексикалик Алекса Грассога ютқазиб, енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини ҳимоя қила олмади.
Валентина Шевченконинг саккизинчи марта чемпионлик камари ҳимояси Лас-Вегасда (Невада, АҚШ) бўлиб ўтган Абсолют жангчилар чемпионати (UFC) 285 турнирида бўлиб ўтди.
Жанг тўртинчи раундда муддатидан олдин якунланди. Шевченко айлана зарбаси билан муваффақиятсиз ҳужум қилди ва Грассони орқасига ўтказиб юборди, мексикалик бўға бошлади ва рақибини таслим бўлишга мажбур қилди.
Валентина Шевченко учун ушбу мағлубият 2017 йилдаги Аманда Нуньес билан жангдан кейин илк бор содир бўлди.
Жангдан сўнг дарҳол Шевченко реванш жангини талаб қилаётганини маълум қилди.
«Бундай ҳолат аралаш яккакурашларда учраб туради. Сен жангда ғалаба қозона бошлайсан, барча раундларни ўз фойдангга ҳал қиласан. Ва битта аҳмоқона хато ҳамма нарсани остин-устун қилиб ташлайди. Бу ўйиннинг бир қисми. Алексани табриклаймиз. Мен ундан кучли эканлигимни биламан, агар оёқ билан зарба бўлмаганида, натижа бошқача бўларди. Мана шунақа гаплар. Албатта, мен зудлик билан реванш жангини ўтказишни хоҳлайман, чунки мен жангда ғалаба қозонганимни биламан», — деди Шевченко.
Таъкидлаш жоиз, мағлубиятга учраганига қарамай, Шевченко Грассо билан жанг учун 800 минг доллар ишлаб олди.
Валентина Шевченко (23 ғалаба, 4 мағлубият) — муай-тай бўйича 11 карра жаҳон чемпиони, кикбоксинг бўйича уч карра жаҳон чемпиони, аралаш яккакураш (ММА) бўйича икки карра жаҳон чемпиони.
Шевченко 2018 йилнинг кузида Йоанна Енджейчикни мағлуб этиб, UFC камарини қўлга киритган эди. Бразилиялик Тайла Сантос билан жангда еттинчи марта чемпионлик унвонини ҳимоя қилган Шевченко UFCда аёллар ўртасида рекорд ўрнатди. Аввалроқ рекорд америкалик Ронда Роузига тегишли бўлиб, у чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун олтита жанг ўтказган. Натижа шуниси билан муҳимки, унга ҳеч бўлмаганда кейинги бир неча йил давомида эришиб бўлмайди.