Остонадаги Россия киноси кунлари доирасида илк бор МДҲ давлати билан ҳамкорликда ишланган спектакль – «Ёз тез орада тугайди» рус-қозоқ комедия драмаси намойиш этилади. Бу ҳақда РОСКИНО матбуот хизмати хабар берди.
Лента асли Олмаоталик режиссёр Яна Скопинанинг тўлиқ метражли дебюти бўлди. Бош ролни қозоқ актёри Алихон Абилдин ижро этган. Ушбу иши учун у «Евроосиё» халқаро кинофестивалида «Энг яхши эркак роли учун» мукофотига сазовор бўлди. Фильмнинг бадиий раҳбари сифатида режиссёр ва продюсер Фёдор Бондарчук ишлаган.
«Картина 1990 йили Қозоғистоннинг кўп миллатли ҳовлисида кечган бир ёз ҳақида ҳикоя қилади. Деразалардан рус рок товушлари – замон ўзгаришига доир мусиқаси янграйди. Қозоқ йигити Баҳа беумид севиб қолади ва ёш гўзални хурсанд қилиш учун у турли усулларга — совғалардан тортиб гипнозгача мурожаат қилади», — дейди РОСКИНО.
3-5 март кунлари Қозоғистон пойтахтида Russian Film Festival бренди остида Россия киноси кунлари бўлиб ўтади.
Форум РОСКИНОнинг «Россия фасллари» халқаро маданий лойиҳаси ва Россия Маданият вазирлиги ҳамроҳлигида ўтказилади. Фильм намойишлари орасида «Ёз тез орада тугайди» фильмидан ташқари тўртта рус фильми ўрин олган:
👉 бош ролларни Павел Табаков, Данила Козловский, Александр Фомин ижро этган «Ёш йигит» саргузаштли комедия;
👉 Евгений Абизовнинг «Оила бюджети» халқ комедияси, оилавий бюджетни бошқариш ва тежаш бўйича истеҳзоли ва ақлли қўлланма;
👉 2022 йилнинг энг кўп даромад келтирган Россия фильмлари ТОП-3лигига киритилган «Финник» болалар детектив (анимация) фильми;
👉 «Майин Бум!» (анимация) — Ноёб ёқутни ўғирлаган ва уни мамлакатдан контрабанда йўли билан олиб чиқиш учун Бум исмли айиқ ичига яширган моҳир ўғри ҳақида фильм.
ℹ️ Russian Film Festival – 2020 йилдан бери РФ Маданият вазирлиги кўмагида РОСКИНО томонидан ўтказилаётган хориждаги рус киноси кунлари ҳисобланади. RFFнинг асосий мақсади хорижлик томошабинларни замонавий рус контентининг хилма-хиллиги билан таништиришдан иборат: турли жанр ва сериаллардаги бадиий фильмлардан тортиб анимация ва ҳужжатли фильмларгача. 2020-2022 йиллари фестиваль 30 та давлатда ўтказилди ва 6,5 миллиондан ортиқ томошабинни жалб қилди. RFF формати ҳам онлайн, ҳам офлайн тадбирларни ўз ичига олади. RFF Қозоғистонда кетма-кет учинчи йил ўтказилмоқда.