Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан республиканинг қатор вазирлик ва идораларида кадрлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Жумладан, директорлар лавозимига қуйидагилар тасдиқланган:
👉 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги – Олимжон Тўйчиев;
👉 Худди шу вазирлик ҳузуридаги билим ва малакани баҳолаш агентликлари — Мажит Каримов;
👉 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги – Алишер Уббиев;
👉 Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги — Фирдавс Абдухолиқов;
👉 Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги — Тоҳир Назаров;
👉 Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги — Шуҳрат Қодиров;
👉 Табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги — Шерзод Ҳабибуллаев;
👉 Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай меҳнат ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги — Мирзоҳид Убайдуллаев.
Шунингдек, қўмиталар ва инспекцияларнинг раислари тайинланди:
➡️ Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига Рустамбек Қурбонов раҳбарлик қилди;
➡️ Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси – Абдураҳман Абдувалиев;
➡️ Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар масалалари қўмитаси – Озода Парпибаева;
➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси — Баходир Юсупалиев;
➡️ Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси – Дониёр Аҳмедов;
➡️ Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси – Фаҳриддин Салихов;
➡️ Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги назорат инспекцияси – Аъзам Абдуллаев;
➡️ Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси — Зафар Ирисбоев.
Президент фармони билан бир қатор вазирликларга вазир ўринбосарлари тайинланди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг биринчи ўринбосари этиб Комилжон Каримов, вазир ўринбосарлари лавозимига Шахлохон Турдиқулова ва Сарвархон Бузрухонов тайинланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг (вазир Хилола Умарова) биринчи ўринбосари этиб Усмон Шарифхўжаев, ўринбосарлар лавомизимига Темуржон Комилов, Дилшод Кенжаев ва Узоқбой Бегимқуловлар тайинланди.
Рақамли технологиялар вазирининг (вазир – Шерзод Шерматов) биринчи ўринбосари лавозимига Олег Пекос, Жамол Махсудов ва Рустам Каримжонов эса Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбарининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Баҳодир Аҳмедов ва Муроджон Мажидов Маданият ва туризм вазири (вазир Озодбек Назарбеков) ўринбосарлари этиб тайинланди.
Тоғ-кон ва геология вазирининг (вазир – Бобир Исломов) биринчи ўринбосари этиб Омонулло Насритдинов, Аъзам Қодирхўжаев ва Азизхўжа Қобилов вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири (вазир – Адҳам Икромов) ўринбосарлари этиб Дурдона Раҳимова, Шаҳрилло Маҳмудов ва Мурод Исмоиловни тасдиқлади.
Эркин Мухитдинов, Жамшид Абруев, Раъно Турдибоева Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири (вазир – Беҳзод Мусаев) ўринбосарлари этиб тайинланди.
ℹ️ Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар 2022 йил декабрь ойи охирида бошланди. Вазирлик ва идоралар ходимларининг умумий сони 56573 бирликка, вазирлик ва идоралар сони – 69 тага чекланди. Жумладан – 21 вазирлик, 12 қўмита (улардан иккитаси мустақил мақомга эга), 25 та агентлик (учтаси мустақил), 11 та инспекция чекланган.
Бош вазир ўринбосарлари сони саккизтадан тўрттага қисқартирилди, уларга бир вақтнинг ўзида вазирлик ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгаллаш тақиқланди. Вазирлар Маҳкамаси аппарати қисқартирилди, Президент маслаҳатчилари ва уларнинг ўринбосарлари сони кўпайтирилди.
Айрим вазирликлар тугатилди ёки бирлаштирилди. Хусусан, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги тугатилди, Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлигига, Мактабгача таълим вазирлиги Мактаб таълими вазирлиги билан бирлаштирилди.