Елена Рибакина Australian Open финал босқичи тарихидаги биринчи қозоғистонлик бўлди

Елена Рибакина. sport-stat.ru сайти фотосурати

Теннисчи Елена Рибакина Қозоғистоннинг Австралия очиқ чемпионати (Australian Open) финалига чиққан биринчи вакили бўлди.

Ярим финалда Рибакина Беларусь вакили Виктория Азаренкодан 7:6, 7:3 ҳисобида устун келди. Қозоғистонлик теннисчи тўққиз марта четга тўп узатди, иккита қўш хатога йўл қўйди ва ўнта брейк-пойтдан бештасини голга айлантиролди. Виктория Азаренко эса учта эйс, бешта узатиш хатосига эга ва саккизда брейк-пойнтадан учтасини амалга оширилолди.

28 январь куни бўлиб ўтадиган турнир финалида Рибакина Беларуснинг яна бир вакили, дунёнинг бешинчи ракеткаси Арина Соболенко билан учрашади. Рибакинанинг сўзларига кўра, «кучли жанг» бўлиб ўтади.

Елена Рибакина Россия терма жамоаси таркибида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жамоавий чемпионатда Европа чемпиони бўлган, яккалик баҳсларида битта WТА турнири ғолиби. 2018 йил июнь ойида Рибакина Қозоғистон терма жамоасида ўйнашга қарор қилди. 2021 йили у Франция Очиқ чемпионатининг чорак финалига чиқолди. У 2022 йили Уимблдонда ғалаба қозонган. 2023 йил 27 январь ҳолатига кўра, Рибакина дунёнинг 25-ракеткаси ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ