Қозоғистоннинг чегарадош қишлоқларида маҳаллий телеканаллар трансляциясини кучайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда 17 январь куни Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради КазТАГ.
«Чегарабўйи қишлоқларда маҳаллий каналлар кўрсатувлари кўпаяди, яъни алоқа яхшиланади. Буларнинг барчаси қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича лойиҳамизда кўзда тутилган», — деди Қуантиров ҳукумат йиғилишида гап «давлат ахборот сиёсати» ҳақида кетаётганини таъкидлаб.
«Маҳаллий телевидение бутун мамлакат бўйлаб эфирга узатилиши керак. Шунга кўра, алоқа яхши бўлиши учун бирон бир жойда каналларни техник жиҳатдан кучайтириш керак», — дея тушунтирди вазир.
Қозоғистоннинг чегарадош вилоятларида маҳаллий телеканалларни кўриш имконияти мавжуд, бироқ техник нуқтаи назардан, телекўрсатув сифати етарли даражада эмас.
InformБЮРО маълумотларига кўра, бу муаммо бир неча йилдан бери мавжуд. Туркистон вилоятининг баъзи қишлоқлари аҳолиси телевидение сигналининг ёмонлиги туфайли йиллар давомида қўшни Ўзбекистон теледастурлари билан қаноатланишга мажбур бўлган, Россия Федерацияси билан чегарада эса Россия каналларининг кўрсатув сифати қозоғистонликлардан анча яхши бўлиши мумкин.