Ўзбекистоннинг собиқ Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 декабрь куни Норовни ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Илгари Анвар Насиров институт раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Марказий Осиё халқаро институти Ўзбекистон раҳбарининг таклифига биноан 2020 йили ташкил этилган. Бу «Марказий Осиёда цивилизациялар хилма-хиллиги ва барқарор ривожланишнинг замонавий жараёнлари бўйича фанлараро тадқиқотлар билан шуғулланувчи минтақадаги ягона давлат илмий-тадқиқот муассасасидир», дейилади институт сайтида.
Институт ходимлари замонавий ташқи сиёсатнинг асосий тенденцияларини, Марказий Осиё мамлакатларида рўй бераётган ички сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, минтақанинг тарихий ва маданий меросини ўрганиш, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича стратегик сиёсий ҳужжатлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
ℹ️ Владимир Норов 2022 йил апрель ойи охирида Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Сентябрь ойида у тасдиқлан, декабрь охирида у мазкур лавозимидан озод қилинди. Бунгача Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.