Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинди

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги вазирлар (биринчи қаторда). Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Очилбай Раматов, Жамшид Қўчқоров, Жамшид Хўжаев, Зулайҳо Махкамовалар Бош вазир ўринбосарлари этиб тасдиқланди.

✅ Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

✅ Лазиз Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

✅ Бобир Исламов Ўзбекистон Республикаси

тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

✅ Батир Закиров Ўзбекистон Республикаси

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

✅ Бехзод Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

✅ Иброхим Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

✅ Хилола Умарова Ўзбекистон Республикаси

мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

✅ Азиз Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

✅ Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

✅ Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

✅ Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

✅ Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

✅ Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

▶️ Шахрух Шарахметов Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига;

▶️ Содиқ Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига;

▶️ Баходир Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига;

▶️ Абдушукур Садиков Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига;

▶️ Олим Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига;

▶️ Акмалхужа Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;

▶️ Бахромжон Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;

▶️ Низомидин Бакиров Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;

▶️ Бахтиёр Гулямов Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Президент шунингдек, Маданият ва туризм (Улуғбек Азамов), Ёшлар сиёсати ва спорт (Алишер Саъдуллаев, Ёшлар масалалари агентлиги директори бўлиб қолди), Қурилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш (Шерзод Хидоятов) Камбағалликни камайтириш ва бандликни таъминлаш масалалари (Нозим Хусанов), Мактабгача ва мактаб таълими (Агриппина Шин), Табиий ресурслар (Нарзулло Обломуродов) вазирликлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарларини тайинлаш тўғрисидаги фармонларни ҳам имзолади​​.

Бундан олдин Ташқи ишлар вазири алмаштирилгани маълум бўлганди: Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Саидов Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар декабрь ойи охирида бошланди. Бош вазир ўринбосарлари сони 8 тадан 4 тага, вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилди. Жумладан, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги тугатилади, Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан, Мактабгача таълим вазирлиги Мактаб таълими вазирлиги билан бирлаштирилди.