Самарқанд ва Наманган алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида республика бошқарувига ўтказилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Ўзбекистон парламенти ва халқига йиллик Мурожаатномаси чоғида маълум қилди.
«Самарқанд шаҳри дунё танийдиган мегаполисга, халқаро туризм ва бизнес марказига айланди. Наманган ҳам саноат, тадбиркорлик, таълим, маданият соҳаларида минтақавий марказ сифатида ўз ўрнини топмоқда.
Шу боис, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказиш таклиф қилинди» – дея Мирзиёев сўзларини келтиради «Подробно.uz».
Президент ҳозир Марказий Осиёда еттита миллиондан ортиқ нуфузга эга шаҳарлар борлигини, яқин орада Самарқанд ва Наманган ҳам уларга қўшилиши, уларнинг ҳар бирида бир миллионга яқин аҳоли истиқомат қилишини таъкидлади.
Ҳар икки шаҳарни ривожлантириш дастурлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва уларнинг амалга оширилиши учун бевосита Бош вазир масъул бўлади.