Қирғизистон президенти футзалда судялар ва журналистларга қарши ўйнайди

Садир Жапаров тўп билан. sport.akipress.org сайти фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Президент Коммандаси» жамоаси таркибида футзал бўйича «Мурас» турнирида иштирок этади. Бу ҳақда АКИpress хабар берди.

Гуруҳ босқичида президент жамоаси «А» гуруҳидан чиқиш учун «Фемида» (адлия тизими ходимлари), «Журналист» (журналистлар) ва «Спорттук федерациялар» жамоалари билан куч синашади.

Турнирда турли бошқарма ва ҳудудлар вакиллари ҳамда спорт фахрийларидан тузилган жами 16 та жамоа иштирок этади. Турнир 14-15 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Учрашувлар Бишкекдаги «Арча-Бешик» («А» ва «В» гуруҳлари) даги ФОК майдонларида ҳамда Спорт саройида («C» ва «D» гуруҳлари) ўтказилади.

Жапаров учинчи марта турнирда иштирок этмоқда. Биринчи «Мурас» турнири 2021 йилда ўтказилган, ўшанда президент жамоаси учинчи ўринни эгаллаган, Жапаровнинг ўзи эса турнирнинг энг яхши тўпурари бўлганди. 2022 йил май ойида «Мурас» турнири иккинчи марта бўлиб ўтди. Жапаров яна тўпурарга айланди ва унинг жамоаси турнирда ғолиб чиқди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди