Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга киритган «Толибон»* радикал ҳаракати илк бор омма олдида инсонни қатл қилди. Ҳодиса Фараҳ шаҳридаги стадионда бўлиб ўтди. Бу ҳақда 8 декабрь куни ВВC толибларнинг расмий вакилига таяниб хабар берди.
Қатл қилинган инсон Ҳирот вилоятида яшовчи Тожмир (Tajmir) исмли шахс бўлиб, у бир одамни ўлдириб, унинг мотоцикли ва мобил телефонини тортиб олган.
Ўлим ҳукмини ўлдирилган кимсанинг отаси ижро этган.
Қатл пайтида Фараҳдаги стадионда минглаб одамлар, жумладан, радикал ҳаракатнинг юқори мартабали вакиллари ҳам бўлган. Улар орасида толиблар ҳукуматининг Бош вазири ўринбосари Абдул-Ғани Барадар, Ички ишлар вазири Сиражуддин Ҳаққоний, Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаки, вице-президент Муҳаммад-Холид Ҳанафий ва «Толибон» раҳбарияти матбуот котиби Забиулла Мужоҳид бўлган.
Қатлдан олдин толиблар аҳолини «стадионда бирга бўлишга» чорловчи даъватни эълон қилишган.
Ноябрь ойи ўрталарида толиблар олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода судяларга ҳукм чиқаришда раликал ҳаракат талқинидаги шариат қонунларидан фойдаланишни буюрган эди. Бу қоидалар, жумладан, ўғирлик, диндан қайтганлик, зинокорлик ёки қотиллик учун қатл қилиш, бадан аъзоларини кесиш, оммавий калтаклаш ёки тошбўрон қилиш жазоларини назарда тутади.
Таъкидлаш жоиз, 1996 йилдан 2001 йилгача Афғонистонда ҳукмронлигининг биринчи даврида «Толибон» кўпинча оммавий қатллардан фойдаланган.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).