Тожикистон мактабларида беш юз минг нусхага яқин турли хил дарсликлар етишмайди

Тожикистон мактаблари учун дарсликлар. pertoj.tj сайти фотосурати

Тожикистон мактабларида тиражи 500 минг нусхага яқин 44 номдаги дарсликлар етишмайди. Бу ҳақда 7 декабрь куни «Азия-плюс» республика Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Вазирлик Дарсликларни тайёрлаш, нашр этиш ва тарқатиш маркази директори Нажмиддин Зайниддинзоданинг айтишича, жорий йилда 40 номдаги дарсликлар 4 миллион 318 минг 630 нусхада чоп этилган, бу 2021 йилга нисбатан 1 миллион 397 минг нусхага кўпдир.

«Шунга қарамай, мамлакатда дарсликлар етишмайди. 2022-2023 ўқув йилида дарсликларга бўлган эҳтиёж 4 миллион 508 минг 260 нусхани ташкил этган бўлса, октябрь ойи охирига қадар мактаблар 4 миллион 55 минг 795 дона дарслик билан таъминланган. Яъни, бугун Тожикистон мактаблари яна 452 465 дона китобга муҳтож», — дейди у.

Нажмиддинов мактабларда китоблар ижара усулида тарқатилаётгани бугунги шароитда мактаб ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлашнинг энг қулай усулларидан бири эканини таъкидлади.

«Бироқ, эндиликда мамлакатимиз Таълим ва фан вазирлиги ушбу тартибни қайта кўриб чиқиш ва биринчи навбатда, бошланғич синфлар учун дарсликларни бир марталик қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Июль ойида барча дастурлар бошланғич синфлар (1-4-синфлар) учун давлат стандартларига мувофиқ қайта кўриб чиқилди ва Миллий таълим кенгаши томонидан тасдиқланди. Республикамизнинг 80 та мактабида ушбу китоблар асосида ўқитиш тажриба ёки экспериментал усулда олиб борилмоқда – яъни бу мактабларда 1-синф ўқувчилари дарсликларни ижарага олмайди, балки сотиб олади. Дастур тасдиқланса, бу усул барча мактабларда жорий этилади», — деди Зайниддинзода.

«Азии-плюс» сўровига кўра, Тожикистонда респондентларнинг 30 фоизи ўзлари дарслик сотиб олади, 70 фоизи эса мактабдан дарсликларни ижарага олади.

Дарсликларни бир йилга ижарага олишнинг умумий қиймати 50 дан 200 сомонийгача (4,9-19,59 доллар) бўлиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, дарсликларнинг пуллик ижараси Тожикистон Конституциясининг 41-моддасида мустаҳкамланган бепул умумий таълим олиш ҳуқуқини бузиши мумкин.

«Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун дарсликларни бепул ижарага бериш жорий қилинган, бироқ бундай қарор шаҳар бюджети учун жиддий юк бўлиши мумкин. Келгусида Таълим ва фан вазирлиги ижара учун аралаш тўлов вариантини, бепул дарсликлар сонини кўпайтириш ёки уларнинг нархини пасайтириш имкониятларини кўриб чиқиши мумкин», — дейди Мактабни тайёрлаш, нашр этиш ва нашр этиш маркази етакчи мутахассиси Наврўзи Жумамурод.

Айни пайтда масъул вазирлик тожик мактаблари ўқувчиларига пуллик ижара эвазига дарсликларни мунтазам равишда етказиб беради. Уч йил ичида мактаблар дарсликларнинг тўлиқ нархини Таълим ва фан вазирлигига тўлайди ва улар мактаб мулкига айланади.

Тўлов қуйидаги схема бўйича амалга оширилади: биринчи йилда мактаблар дарслик нархининг 34 фоизини, иккинчи ва учинчи йилларда 33 фоиздан тўлайди. Мактаб раҳбарияти дарслик учун ижара нархини 50 фоизгача ошириш тўғрисида китобдан фойдаланишнинг учинчи йилида қарор қабул қилиши мумкин.

Бу маблағ кутубхоналарга, ўқитувчиларнинг маошларини оширишга, кам таъминланган оилалар фарзандларини китоб билан таъминлашга сарфланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ