30 ноябрь куни Афғонистон шимолидаги Саманган вилоятининг Айбак шаҳридаги «Ал-Жиҳодий» мадрасасида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда камида 15 киши ҳалок бўлган, 27 киши жароҳат олган. Бу ҳақда TOLOnews телеканали Twitterдаги саҳифасида хабар берди.
8am.media х абарига кўра, 35 киши ҳалок бўлган. Айбак касалхонаси маълумотларига кўра, ярадор ва ҳалок бўлганларнинг аксари мадраса талабалари бўлган.
Афғон матбуоти «Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари мадрасани ўраб олгани ва портлаш содир бўлган жойда сурат ёки видео суратга олишга рухсат бермаётганини таъкидлайди.
Афғонистонда фаолият юритаётган террорчи гуруҳларнинг ҳеч бири мадрасадаги портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил август ойида Афғонистонда толиблар ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг мамлакатнинг турли диний муассасаларида терактлар мунтазам содир этилмоқда. «Ироқ ва Шомдаги Ислом Давлати» (ИШИД)* террорчилик ташкилотининг Афғонистондаги бўлими бўлмиш «ИШИД-Хуросон»* ушбу террорчилик ҳужумларининг аксарияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Содир этилган йирик терактлар:
▶️ 17 август куни Кобулдаги «Содиқ Акбар» масжидида намоз пайтида (21 киши ҳалок бўлган, 33 киши жароҳатланган) содир этилган портлаш;
▶️ 22 апрель куни шимолий Қундуз вилоятининг Имом Соҳиб туманидаги суннийлар масжидида жума намози вақтида (33 киши ҳалок бўлган, 43 киши яраланган) содир этилган теракт;
▶️ 21 апрель куни Мозори Шарифдаги шиалар масжидида (30 дан ортиқ ҳалок инсон бўлган ва 90 га яқин яраланган) содир этилган теракт.
*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатида тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).