Ёзувчи Муҳаммад Али таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб фильм суратга олинди

Муҳаммад Али ҳақида фильмдан фрагмент. Ўзбекистон Кинематография агентлиги фотосурати

Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига асосан Ҳужжатли ва кинохроника киностудиясида республика халқ ёзувчиси Муҳаммад Али (Муҳаммад-Али Аҳмедов) ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати ўзининг Telegram-каналида хабар берди.

Режиссёр Саидалохон Масудхонов томонидан суратга олинган фильм адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган. Фильмнинг премераси 28 ноябрь куни Тошкентдаги Миллий академик драма театрида Муҳаммад Али таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кеча доирасида бўлиб ўтади.

Муҳаммад Али ўзбек ёзувчиси, шоири, драматург, публицист, давлат арбоби. «Буюк Амир Темур» тўрт жилдлик достон, шунингдек, бир қатор асарлар муаллифи. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мукофоти, Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти, Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ