АҚШда Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан ҳужжатли ва кинохроника киностудияси томонидан республика халқ шоири Абдулла Орипов ҳақида бадиий фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Шоир ҳақида бадиий фильм яратиш ғояси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган эди. Фильмда Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, шунингдек, АҚШда ўтказган умрининг сўнгги кунлари акс этади.
2022 йил ноябрь ойи охирига келиб ижодий гуруҳ Ўзбекистонда суратга олиш ишларини якунлаб, Хьюстон ва Лос-Анжелесда фаолиятини давом эттирди.
Фильм режиссёри Музаффархон Эркинов. Бош продюсер — Фирдавс Абдухолиқов. Фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова, шоир Шодмонқул Салом, актриса Райхон Асадова ва бошқалар ижро этади. Абдулла Ориповнинг кексаликдаги ролини Қудратилла Бурхонов ўйнайди.
Абдулла Орипов — ўзбек, совет шоири, ўзбек шеърияти дарғаларидан бири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ССР халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби. У Ўзбекистон давлат мадҳияси матни муаллифидир. Орипов Данте Алигьерининг «Илоҳий комедия», Николай Некрасов, Леся Украинка, Тарас Шевченко ва бошқа кўплаб муаллифларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Орипов 2016 йили Хьюстонда 76 ёшида вафот этди.