Ўзбек кинорежиссёри Али Ҳамроев 2021 йилда суратга олган «Самарқандда қовун таровати» фильми билан Миландаги FELIX кинофестивалида совринни қўлга киритди. Бу ҳақда унинг ўғли Алекс Ҳамроев ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
«Дадам «Самарқандда қовун таровати» фильми билан Миланда бўлиб ўтган FELIX кинофестивалининг ғолиби бўлди», — деб ёзади Алекс ўз постида.
Режиссёрнинг ўзига кўра, «Самарқандда қовун таровати» оддий одамлар ҳақида ва оддий одамлар учун яратилган фильмдир. Фильм инсонларни нафақат туғилган жойи билан, балки туғилишдан тортиб рихлатга қадар ҳаётий ҳодисалар билан жамловчи воқелик тўғрисида асардир.
FELIX — ҳар йили ўтказиладиган кинофестиваль ҳисобланади ва бу йили у бешинчи бор ўтказилиши. У кинематографиянинг барча турларини ўз ичига олади: бадиий, ҳужжатли, анимация, қисқа метражли фильмлар. Фестиваль Миландаги энг нуфузли кинотеатр — Cinema Anteода бўлиб ўтади. Ҳакамлар ҳайъати кино саноати мутахассисларидан иборат. Ҳар бир иштирокчи учун асосий шарт — бу ёрқин инсонпарварлик тамойилини экранда акс эттиришдир.
Али Ҳамроев машҳур ўзбек ва совет режиссёри ва сценарийлар муаллифи. У турли халқаро мукофотларни қўлга киритган.