Россия Қозоғистон билан чегарада сафарбарлик пунктини ташкил этади

astrobl.ru сайти фотосурати

Яқин кунларда Россиянинг Астрахан вилояти ва Қозоғистон чегарасида сафарбарлик пункти жойлаштирилади. Бу ҳақда 29 сентябрь куни вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Россия Федерациясидан чиқиб кетишни хоҳловчилардан кўп километрлик тирбандлик юзага келган «Қораузек» назорат-ўтказиш пунктида вақтинчалик пункт жойлаштирилди. Расмийларнинг таъкидлашича, Қозоғистонга йўл олганлар орасида «ҳарбий ёшдаги эркаклар кўп».

«Ўтказиш пунктида улар федерал рўйхатга олиш китоби билан жўнаб кетаётганларнинг сафарбар этилиши учун ҳужжатларини текширишни ва ҳарбий хизматга чақирилиш мезонларига жавоб берадиган, қисман сафарбарликни кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки ҳарбий комиссарлик рухсати бўлмаган фуқароларни чиқариб юбормасликни бошладилар. Яқин кунларда Қозоғистон билан чегарада чақирув қоғозларини бериш ваколатига эга сафарбарлик пункти ташкил этилади», — дея огоҳлантирмоқда расмийлар.

Аввалроқ Астрахан вилоятининг Красноярск тумани раҳбари Руслан Бисенов «Караузек» назорат-ўтказиш пунктида автомобиллар тўпланиб қолгани сабабли муниципалитетда юқори огоҳлик режими жорий этилганини маълум қилганди. Унинг тушунтиришича, тирбандлик «аҳоли ҳаётини таъминлашнинг бузилишига, шунингдек, турли ўткир инфекцияларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига» олиб келиши мумкин.

Ҳозирда маҳаллий ҳокимият органлари Астрахан-Красний Яр автомагистралини туширишга ҳаракат қилишмоқда. Астрахан вилояти губернатори Игор Бабушкин топшириғига кўра, вилоят аҳолисига тегишли бўлмаган транспорт ҳаракати йўналиши ўзгартирилди. Энди улар учун Астрахандан Караузек йўналишидаги ҳаракат Новоурусовка қишлоғидаги кўприк орқали ўтади (қўшимча равишда + 80 км).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ