Тўқаев РФдан ташриф буюрувчилар ҳақида: «Биз уларга ғамхўрлик қилишимиз ва хавфсизлигини таъминлашимиз керак»

t.me/bort_01 фотосурати

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Туркистонга иш сафари чоғида россияликларнинг республикага кириб келиши билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб, уларга ёрдам бериш кераклигини таъкидлади.

«Қозоқ мақолида шундай дейилган: «Қўшнилар билан яхши муносабат — тинчлик гаровидир». Энг муҳими, бизларнинг қўшни давлатлар билан аҳилликни қоламизда. Биз бундан ҳеч нарса йўқотмаймиз. Сўнгги кунларда бизга Россиядан кўплаб одамлар келаяпти.

Уларнинг аксарияти ҳозирда мавжуд иложсиз вазият туфайли кетишга мажбур. Биз уларга ғамхўрлик қилишимиз ва хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Бу сиёсий ва гуманитар масала. Ҳукуматга зарур чоралар кўришни топширдим», — дея давлат раҳбарининг сўзларини келтиради БОРТ №1 Telegram-канали.

«Мана шундай оғир вазиятда биз биринчи навбатда инсонпарварлик, сабр-тоқат ва ташкилотчилик сифатларини намоён қилишимиз керак. Бизда инқироз йўқ, ваҳима йўқ. Ҳукумат ўз ишини қилиши керак. Чет элдан келган меҳмонларга ёрдам кўрсатилади, аммо улар ҳеч қандай имтиёзга эга бўлмайдилар. Барча ишлар қонун ва мажбуриятларимизга мувофиқ амалга оширилиши керак», — дея таъкидлаган Тўқаев ва Қозоғистон расмийлари Россия томони билан музокаралар олиб боришини ва «бу муаммони ўз мамлакати манфаатларидан келиб чиқиб ҳал қилишини» қўшимча қилди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 21 сентябрдан бери (яъни, Россия Федерацияси ҳудудида қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг) республикага 98 мингга яқин россиялик кириб келган, улардан 64 мингтаси кетган. Саккиз мингдан сал кўпроқ норезидентлар СТИР олган, деб ёзади Orda.kz.

Бир кун аввал ва бугун Қозоғистон ҳукуматида мавжуд вазият муҳокама қилинди. Бош вазир Алихон Смоилов тегишли идораларга мамлакатда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек ташриф буюрган россияликларга ёрдам бериш: уларни ўз вақтида рўйхатга олиш ва ЕОИИ қонунчилигига мувофиқ меҳнат масалаларини ҳал қилиш бўйича ишларни фаоллаштириш бўйича топшириқ берди. Шу билан бирга, ижарага бериладиган уй-жой бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўрилди.

Қозоғистоннинг Krisha.kz ихтисослашган веб-сайтига кўра, сўнгги кунларда Қозоғистоннинг Россия билан чегарадош вилоятларида турар-жой кўчмас мулки ижараси нархи 15 фоиздан 34 фоизгача қимматлашган. Нашр буни уй-жойга талабнинг ортиши билан изоҳлайди. Фойдаланувчиларнинг сўровларига кўра, энг машҳур шаҳарлар — Уралск, Ақтўбе, Қўстанай, Петропавловск, Павлодар. У ерда эълонларни кўриш сони 2-3 бараварга ошган.

Ақтўбе ва Уралскда бир ҳафта давомида (19-25 сентябрь кунлари) ижара ҳақи ўртача 34 фоизга, Қўстанайда – 25 фоизга, Павлодарда – 19 фоизга, Семей ва Петропавловскда тахминан 15 фоизга кўтарилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ