Қўқондаги Худоёрхон саройи ва Хивадаги Ичан-қалъа қўрғонида ўзбек киноси классик фильмлари намойиш этилади

Ичан-қалъа. roxanatour.com сайти фотосурати

Ўзбекистоннинг қадим шаҳарларида «Ипак йўли дурдонаси XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида «Ўзбек киносининг юз дурдонаси» акцияси ўтказилади, унда ўнлаб классик бадиий ва анимацион фильмлар намойиш этилади.

Вақтинчалик кинотеатрлар жиҳозланадиган жойлар рўйхатига Қўқондаги Худоёрхон саройи, Хивадаги Ичан-қалъа қўрғонининг ёзги майдони, Нукус шаҳридаги Савицкий музейи, Бухородаги Нодир Девонбеги мадрасасининг болалар майдончаси киритилган. Самарқанддаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида ўзбек киносининг классик асарлари намойиш этилади.

Томошабинлар учун кириш бепул бўлади.

Жами 60 дан ортиқ фильмлар, жумладан, «Оппоқ лайлаклар», «Тошкент – ​​нон шаҳри», “Алвидо, гўр ёшлигим», «Назокат», «Тоҳир ва Зуҳра», «Маҳаллада дув-дув гап», «Ўтган кунлар», «Инсон қушлар ортидан кетади» фильмлари ва 80 га яқин мультфильмлар намойиши режалаштирилган.

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуманда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этади. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқаметражли фильмлар намойиш этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ