Тошкентда Россия киноси кунлари доирасида энг кўп даромад келтирган рус фильми намойиш этилади

"Холоп" фильми постери

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтадиган Россия киноси кунларида 2019 йилнинг бадиий фильми – «Холоп» («Қарол») комедияси намойиш этилади.

Томошабинлар энг юқори даромад келтирган рус фильмини 15 сентябрь куни тушдан кейин «Юлдуз» кинотеатри катта экранида томоша қилишлари мумкин. Шунингдек, Тошкентдаги Россия киноси кунлари доирасида «Четда» (2020) ва «Жаноб нокаут» (2022) спорт драмалари, «Бегона портрети» (2020) ва «Оғир режимли ота-оналар» (2022) комедиялари намойиш этилади.

Клим Шипенко томонидан суратга олинган ва серб актёри Милош Бикович иштирок этган «Холоп» комедияси Россияда энг кўп даромад келтирган фильм ҳисобланади. Бюджети 2 миллион доллар бўлган фильм 62 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.

Бундан ташқари, кинофестиваль доирасида рус киноси иштирокида суратга олинган бошқа фильмлар, хусусан, «Қуёш таъми» саргузашт фильми ва «Барон 2. Қайтиш» криминал триллери томошабинларга тақдим этилади.

Қайд этиш лозим, кинофестиваль доирасида Бутунжаҳон кино кунлари, шунингдек, фестивалда иштирок этувчи давлатлар, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларга бағишланган кунлар ҳам бўлиб ўтади.

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали 13—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуманда дунёнинг 40 та давлатидан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этади. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиш этилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ