Ўзбекистон ҳукумати 1-июн куни IT-Park University рақамли университетини ташкил этишни қарорини тасдиқлади.
Университет Тошкент IT Park томонидан EPAM халқаро IТ компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Бу Ўзбекистондаги биринчи университет бўлиб, у гибрид таълим форматида (асосан онлайн) фаолият юритади, унинг Тошкентда кампуси ва мамлакатнинг 12 шаҳрида офислари бўлади, дейилади университет сайтида.
У иккита факультетга эга:
▶️ EPAM School of Digital Engineering (EPAM муҳандислик рақамли мактаб) га Backend Development Java (дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси), Mobile Development Android (Андроид учун мобил иловалар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи), Frontend Development (дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси, фронтенд), QA in Software (Сифатни таъминлаш бўйича мутахассис — дастурий таъминотни синовдан ўтказиш), Big Data (катта маълумотлар массивларини қайта ишлаш бўйича мутахассис) киради.
▶️ IT Park School of Computer Science (Компьютер фанлари мактаби), Web Development (веб-ишлаб чиқарувчи), Software Testing (мануал тест), Networks and Virtual Environments ( тармоқ ва ускуналар бўйича мутахассис) тайёрлайди.
Ўқиш инглиз тилида олиб борилади. Ўқиш муддати уч йил, биринчи курс эса иккита факультет учун умумий бўлади (ўқиш учун зарур бўлган инглиз тилини яхшилашга эътибор қаратиладиган барча талабалар учун умумий фанлар). Биринчи ўқув йили натижаларига кўра талабалар факультетларга бўлинади ва у ерда ўзларига мос бўлган мутахассисликни танлашлари мумкин бўлади.
Кириш имтиҳонлари йўқ. Ўқишга кириш учун коллеж/лицей/мактабни битирганлиги тўғрисидаги сертификат, шунингдек, камида 4,5 ёки TOEFL (минимал балл 34) бўлган сертификатни тақдим этиш ёки IT Park офисларида тест синовидан ўтиш лозим. Қабул 25 июндан бошланади.
Ўқишнинг биринчи йили учун тўлов тахминан 9 миллион сўмни (818 доллар) ташкил қилади.