Россиянинг кучли футбол клублари Ўзбекистон терма жамоасининг ярим ҳимоячисига қизиқиб қолдилар

Остон Урунов. Wikipedia.org сайтидан Дмитрий Пукалик фотосурати

Ўзбекистон футбол терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва россияликларнинг «Уфа» клуби ўйинчиси Остон Урунов билан москваликлар «Спартак»и ва «Локомотив»и, шунингдек, питерликларнинг «Зенит» клублари қизиқиб қолган. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар беради.

Уруновнинг «Спартак» клубига ўтиши эҳтимоли бор, зеро уни ҳозирда «Уфа»нинг собиқ бошлиғи Шамиль Газизов бошқармоқда ва айнан у ўйинчининг трансфери билан шуғулланади.

19 ёшли футболчига, шунингдек, «Краснодар» клуби ҳам таклиф киритиши мумкин, чунки Урунов узоқ пайт ушбу клубда стажировка ўтаган.

Бу мавсумда ўзбек футболчиси уфаликлар шарафини ёқлаб тўққизта матчда иштирок этди. 28 та мусобақадан сўнг ушбу жамоа 37 та очко билан Россия Премьер лигаси турнир жадвалинининг олтинчи ўрнини эгаллаган.

Остон Урунов – ўнг қанот ярим ҳимоячиси ҳисобланади, «Пахтакор» клубида тарбия топган. У 2017 йили наманганликларнинг «Навбаҳор» жамоасида тўп сурди. 2019 йили тошкентликларнинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолади ва ушбу жамоа билан Суперлигада кумуш совринини қўлга киритди. Жорий йилнинг январь ойида футболчини «Уфа» клуби $150 мингга сотиб олди. Урунов Ўзбекистон миллий футбол жамоаси сафида учта матчда иштирок этган. Ёш футболчи 900 минг еврога баҳоланади.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди