«Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдум ким тарафида?»

Қозоғистонда шу номдаги масалага бағишланган «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди

Қозоғистонда «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди, иккинчи номи Kazbureu. Старт учун лойиҳа ижодкорлари Марказий Осиё ва ундан ташқарида жуда долзарб мавзуни – атом электр станциясини қурилишини танладилар. «Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдумда ким тарафида?» мавзусига тайёргарлик кўрилмоқда. Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия ва Туркиядан журналистлар иштирок этишди. Улар атом электр станцияси фаолиятининг ижобий ва салбий томонларини қайд этган маҳаллий экспертларнинг фикрларини тўпладилар. Бу билим доирасини кенгайтирадиган лойиҳа бўлди.

Нашр бирданига учта тилда чоп этилди: қозоқ, рус ва инглиз тилларида.

ℹ️ Kazbureu лойиҳаси муаллифи журналист Мейрамгул Салкимбаева бўлиб, у турли мамлакатлардаги ҳамкасбларини ахборот алмашиш, тадқиқот олиб бориш ва юқори сифатли таҳлилий материалларни яратиш учун бирлаштиришга қарор қилди. Журналистлар хорижлик мутахассисларни жалб этган ҳолда долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда репортажларни суратга оладилар, воқеа жойидан видеороликлар тайёрлайдилар.

«Мақсад нафақат трансчегаравий муаммоларни кенг ва эркин кўрсатиш, балки уларни ҳал қилиш учун дастак бўлиш ҳамдир. Жумладан, дастур давомида билдирилган эксперт ва журналистларнинг тавсия ва хулосалари давлат даражасидаги муаммоларни ҳал этишда қўл келиши мумкин», — дейилади лойиҳада.

Яқин келажакда туризм салоҳияти ҳақида релиз тайёрлаш кўзда тутилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди