Дўстлар, сизлардан ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдамиз. Гап дўстимиз ва ҳамкасбимиз, таниқли тошкентлик журналист ва фотограф, «Фарғона» халқаро ахборот агентлигининг доимий мухбири Андрей Кудряшовн ҳаёти ва соғлиғи ҳақида кетмоқда.
2 март куни Андрей тез ёрдам машинасида «катта юрак хуружи» ташхиси билан 16-Тошкент шаҳар касалхонасига олиб кетилди. Ҳозирда у реанимацияда, шифокорлар унинг аҳволини «барқарор оғир» дея баҳоламоқда.
Андрейни кўришга ҳеч кимга рухсат берилмаган, аммо биз унинг шифокорлари билан гаплаша олдик. Уларнинг сўзларига кўра, яқин кунларда унинг юрагига қон оқимини тиклаш ва Андрейнинг тўлиқ соғайиб кетиши учун қон томирларида жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур.
Афсуски, Андрейнинг пуллик тиббий суғуртаси йўқ ва даволаниш нархи жуда юқори: биргина жарроҳлик амалиёти кейинги дори-дармонлар ва реабилитация харажатларини ҳисобга олмаганда камида 4000 долларга тушади.
Андрей 2004 йилдан бери ишлаб келаётган «Фарғона» ахборот агентлиги таҳририяти унинг даволаниш харажатларининг бир қисмини ўз зиммасига олади. Бироқ, ёрдамингизга муҳтожмиз. Ҳар қандай сумма, шунингдек, зарур маблағларни йиғиш тезлиги ҳам муҳимдир.
Илтимос, пул ўтказмасини амалга ошираётганда ушбу ёзувни кўрсатинг: «Андрей Кудряшовни даволаш учун»/«Treatment of Andrey Kudryashov».
Қандай ёрдам бериш мумкин?
▫️Ўзбекистондаги хайриялар учун (сўмда, ўтказма мақсади «пуллик ёрдам»):
Карта 9860 1701 1265 8118, Ipak Yo’li Banki
VLADISLAV PLATONOV
▫️Рубдаги хайриялар учун (Россия):
Ушбу телефон номери орқали пул ўтказмаси +7 903 770‑79‑79
Банк: Райффайзенбанк
Олувчи: Daniil K.
▫️Ҳалқаро пул ўтказмалари учун (Европа, евро):
PayPal: dan.fergana@gmail.com – Daniil Kislov
Wise IBAN: BE69 9673 3831 8178 – Daniil Kislov
Агар молиявий ёрдам кўрсата олмасангиз, ушбу маълумотни тарқатишингизни сўраймиз: ушбу хабарни юбориш ҳам қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.
Барча саволлар учун контакт:
Даниил Кислов, «Фарғона» ахборот агентлиги бош муҳаррири.
Telegram, WhatsApp: +34 650 47 10 07
E-mail: dan.kislov@gmail.com



