Толиблар Трампнинг Баграм ҳарбий базаси Хитой назоратига ўтгани ҳақидаги даъвосини рад этди

Дональд Трамп. poynter.org сайти фотосурати

Афғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон»* ҳаракати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид АҚШ президенти Дональд Трампнинг Баграм ҳарбий базаси Хитой назорати остида экани ҳақидаги сўзларини рад этди. Бу ҳақда Tolonews хабар берди.

Мужоҳид фикрича, АҚШ президентига аниқлик етишмайди.

«У [Трамп] Баграм Хитой қўлида эканини таъкидлайди, ваҳоланки база Ислом Амирлиги қўшинлари назоратида. Бу ерда бирорта ҳам қуролланган хитойлик йўқ, ҳеч бир давлат билан келишувимиз йўқ. Нега у бундай юқори даражада бўла туриб, дезинформация тарқатмоқда? Қўшма Штатлар катта давлат ва унинг раҳбари ўта аниқлик билан гапириши керак», — деди толиблар* вакили.

Мужоҳиднинг сўзларига кўра, Европа давлатлари Афғонистоннинг муваққат ҳукумати билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга интилмоқда, бироқ АҚШ билан келишувлари туфайли ўзларини тиймоқдалар. Бу мамлакатларнинг айримлари Афғонистонга нисбатан ҳанузгача урушга йўналтирилган сиёсат олиб боришда давом этмоқда, деди толиблар вакили

«Айрим мамлакатларда ҳарбий давр сиёсати ҳали ҳам ҳукмрон. Мисол учун, АҚШда Афғонистонга нисбатан муносабат уруш давридагидек қолмоқда. Агар улар ўз муносабатини ўзгартиришмаса ва ўзлари яратган тўсиқларни олиб ташламасалар, табиийки, улар биз билан мулоқот қила олмайдилар», — деб тушунтиради Мужоҳид.

Айни пайтда, дейди у, айрим давлатлар Афғонистон билан расмий алоқаларни сақлаб турибди, бироқ турли сабабларга кўра буни очиқ айтмасликни афзал кўришмоқда.

👉 Дональд Трамп америка қўшинларининг Баграм базасини тарк этганини мунтазам танқид қилиб келади. 2022 йилди у базани тарк этиб бўлмайди, чунки у Хитой ядровий қурол ишлаб чиқарадиган атом комбинатидан бир соатлик чақирим олисда эканини айтганди. 2023 йили Трамп Баграм кўп йиллар аввал миллиардлаб доллар харажат эвазига қурилган дунёдаги энг йирик ҳарбий базалардан бири эканини таъкидлаган. Жорий йил февраль ойи охирида АҚШнинг амалдаги президенти Трамп яна Баграм базаси масаласини кўтарди. Жумладан, унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар толибларга қолдирган ҳарбий техникасини қайтариб олиши ва стратегик база устидан назоратни ўзида сақлаб қолиши кераклигини айтди, зеро унинг жойлашуви «АҚШнинг минтақадаги хавфсизлик манфаатлари учун, айниқса, Хитойдаги асосий объектларга яқинлиги билан ҳам ҳаётий зарурдир».

ℹ️ Баграм авиабазаси — Афғонистоннинг Баграм шаҳри яқинида жойлашган ҳарбий аэродромдир. 1979 йилдан 1989 йилгача у Афғонистондаги Совет ҳарбий-ҳаво кучларининг, 2006 йилдан 2021 йилгача эса АҚШ ҳаво кучларининг асосий ҳарбий базаси бўлган.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ