Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси ватандошларга Россияга бормасликни тавсия қилди

МОСКВАДАГИ ТОЖИКИСТОН ЭЛЧИХОНАСИ БИНОСИ

Тожикистон Республикасининг Москвадаги дипломатик ваколатхонаси Тожикистон фуқароларига Россияга бормасликни расман тавсия қилди.

«Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг давлат чегарасининг қуруқлик ва ҳаво ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши устидан назорат кучайтирилаётганини ҳисобга олиб, Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Тожикистон Республикаси фуқароларига Россия Федерациясига вақтинча келмасликни тавсия қилади»,

— дейилган элчихона сайтида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова «Крокус Сити Холл»да юз берган теракт муносабати билан мамлакатда терроризмнинг олдини олиш фонида Россия чегарасида «шахсларнинг фуқаролигидан қатъи назар» амалга оширилаётган «текширув тадбирлари»ни эълон қилганди. Ўшанда минглаб Тожикистон фуқаролари Москва аэропортларида қолиб кетгани хабар қилинганди.

Бундан олдин, 2024 йил март, май ва сентябрь ойларида Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳам Россия Федерациясига кириш учун узрли сабаблари бўлмаган фуқароларга «юқорида кўрсатилган чоралар бекор қилинмагунга қадар Россияга келишга вақтинча тийилиш»ни тавсия қилган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди