Тўқаев Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасини ислоҳ қилишни бошлади

www.gov.kzсайти фотосурати

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика Миллий хавфсизлик қўмитасини ислоҳ қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар берди президент матбуот хизмати.

Ҳужжат билан Президентнинг 15 та фармонига ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, Миллий хавфсизлик қўмитасининг янгиланган тузилмаси тасдиқланди, бошқарманинг айрим давлат муассасалари қайта ташкил этилди ва оптималлаштирилди.

«Открытые НПА» («Очиқ норматив ҳуқуқий актлар») веб-сайтида эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, қайта ташкил этилган республика давлат муассасалари рўйхатига, хусусан, МХҚ Ахборотни техник муҳофаза қилиш маркази, шунингдек, Соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази киради. Улар «Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг Ахборотни техник муҳофаза қилиш ва Давлат сирларини ҳимоя қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш маркази» республика давлат муассасасига бирлаштирилади.

Бундан ташқари, чегара хизматининг ҳудудий бошқармалари қайта ташкил этилиб, унинг ўз бўлими МХҚ авиация хизматига бириктирилади.

Президентнинг айрим фармонларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар орасида айрим бандларда сир ёки расмий фойдаланиш учун белгиланган, баъзиларида эса фақат ҳужжатларга ҳаволалар мавжуд, деб ёзади Forbes.kz. Хусусиятлар фақат 193-бандда: «Рота, кема, номинал чегара бўлими (номинал чегара пости), абадий ёки фахрий аскарлар (денгизчилар) рўйхатига киритилган ҳарбий хизматчилар учун кўзга ташланадиган жойда бурчак ташкил этилади. Қаҳрамоннинг портрети ва унинг жасорати тавсифи ётоқ тепасида рамкада осилган бўлади».

Тўқаев жорий йилнинг 12 январь куни Мажилис йиғилишида сўзлаган нутқида Миллий хавфсизлик қўмитасида ислоҳотлар бўлишини маълум қилганди. «Мен, айниқса, миллий хавфсизликни таъминлашнинг бутун тизимини тубдан қайта ташкил этишдек стратегик вазифага тўхталиб ўтмоқчиман. Биз Қуролли Кучларимиз, ҳуқуқ-тартибот идоралари, миллий хавфсизлик идоралари, ташқи разведка хизматлари фаолиятини қайта қуришимиз керак. Уларнинг барчаси бир мақсад – фуқароларимизни, конституциявий тузум ва суверенитетни ҳар қандай характер ва миқёсдаги таҳдид остида максимал даражада самарали ҳимоя қилиш йўлида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши керак. Буни давлатимиз туб манфаатлари тақозо этади», — деганди ўшанда Президент.

Январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди, уларнинг иштирокчилари полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилди. Тўқаев ҳодисани давлат тўнтаришига уриниш деб атади ва ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилишга мажбур бўлди. 7 январга келиб вазият барқарорлашди. Кейинроқ давлат раҳбари давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганлар орасида юқори мартабали амалдорлар, шунингдек, ҳарбий ва махсус идоралар раҳбарлари борлигини айтди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ