Марказий Осиё спортчилари Сурдлимпиада ўйинларида 38 та медални қўлга киритдилар

Хайратхан Шонку. sports.kz сайти фотосурати

Бразилияда бўлиб ўтган XXIV Сурдлимпиада ўйинларида Марказий Осиё республикаларидан келган эшитиш қобилияти заиф спортчилар турли номдаги 38 та совринни қўлга киритдилар. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчиларининг расмий сайтида хабар берилди.

Марказий Осиё жамоаларидан энг кўп соврин – 29 та қозоғистонликларга насиб қилди. Бундан ташқари, фақат Қозоғистон спортчилари олтин медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида жами тўртта олтин медал бор, улардан иккитасини курашчи Хайратхан Шонку, биттадан энг юқори даражадаги медални дзюдочи Еркебулан Канафин ва спортчи Фарҳод Кистаубаев қўлга киритди.

Кумуш медалларни полвонлар Асилжон Тажиев, Габит Есжанов, Сабиржон Рсали, Гасир Турғинбоев, дзюдочи Алдибек Нурмухамед ва енгил атлетикачи Олга Хижнякова қўлга киритди.

Дзюдо бўйича аёллар ва эркаклар терма жамоалари, шунингдек, таэквондочилар Виктор Фрундин, Аян Абдраш, Нурдаулет Жақип, Олжас Римжанов, Айжамол Абдикатова, Аида Макатова, енгил атлетикачи Фарҳод Кистаубаев, дзюдочилар Шахмет Канянов, курашчи Смадияр Жумақодиров, Нуржан Асан, Алдияр Балташева, Бексултан Малайдар бронза медалларини қўлга киритди.

Турнир якунига кўра, Қозоғистон терма жамоаси медаллар жамғармаси бўйича 13-ўринни эгаллади.

Икки кумуш ва тўртта бронза медали билан Қирғизистон терма жамоаси медаллар жадвалида 38-ўринни эгаллади. Кумуш – таэквондочи Азамат Мавлонов ва курашчи Алмазбек Исоқов. Бронза полвонлар Смадияр Жумақодиров ва Миляс Марков, дзюдочи Илгиз Каналбек уулу, таэквондочи Бермет Марсбековга насиб этди.

Ўзбекистон спортчилари учта бронза медалини қўлга киритди. Барча медаллар таэквондочилар Дилбар Тожибоева, Гўзал Эшмирзаева ва Мафтуна Абдуюсуповага насиб этди.

Сурдлимпиада ўйинларида Тожикистон ва Туркманистон спортчилари қатнашмадилар.

Бразилиянинг Кашиас-ду-Сул шаҳрида XXIV ёзги Сурдолимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 67 давлатидан тўрт минг нафар спортчи иштирок этди. Медаллар рейтингида биринчи ўринни 138 та совринни қўлга киритган Украина жамоаси эгаллади, улардан 62 таси олтин. АҚШ жамоаси 55 та медал, жумладан 20 та олтин билан иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринда 40 та соврин, шулардан 14 таси олтин бор Эрон терма жамоаси жой олди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ