Назарбоевнинг жияни ва собиқ қудасини ҳибсда ушлаб туриш муддати узайтирилди

Қайрат Сатабалди и Қайрат Бўранбоев. kaztag.kz сайтидан коллаж

Нур-Султоннинг ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди республика биринчи раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулини (Сатибалди) ҳибсда сақлаш муддатини бир ойга узайтирди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар беради.

13 март куни Коррупцияга қарши кураш хизмати Сатибалдини мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва «Казактелеком» АК маблағларини ўғирлашда гумон қилиб қўлга олганди. Бошқарма маълумотларига кўра, тадбиркорнинг давлат хавфсизлигига путур етказувчи бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда. 15 март куни Нур-Султон ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди Сатибалдини икки ойга ҳибсга олишга рухсат берди.

17 март куни маълум бўлишича, Назарбоевнинг жияни нафақат давлат маблағларини ўзлаштиришда, балки босқинчиликда ҳам айбланган. Бу ҳақда Сатибалдининг собиқ рафиқаси Гулмира ҳибсга олинганидан кейин маълум бўлди.

Бугун суд бизнесмен, Республика Миллий Паралимпия қўмитаси президенти Қайрат Бўранбоевни ҳибсда ушлаб туриш муддатини узайтиришини эълон қилди, унинг қизи 2020 йил август ойида вафот этган Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултонга турмушга чиққанди. «10 май куни Нур-Султон шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди гумонланувчи Қайрат Бўранбоевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш муддатини бир ойга узайтирди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бўранбоев март ойи ўрталарида квазидавлат (яъни давлат иштирокида тузилган) секторида катта миқдорда маблағларни ўзлаштирганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ