ЛУКОЙЛ ва «Ўзбекнефтгаз» геология қидирув соҳасида қўшма корхона тузади

Ўзбекистондаги нефть кони. Nuz.uz сайти фотосурати

«ЛУКОЙЛ» компанияси «Ўзбекнефтгаз» АЖ Ўзбекистон ҳудудида геология қилируви олиб бориш, нефть ва газ қазиб олиш борасида қўшма корхона тузиш меморандумини имзолади. Бу ҳақда Neftegaz.ru хабар беради.

Ҳужжат 2 июнь куни Тошкентда «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» бош директори Степан Гуржий ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан имзоланди. Қўшма корхона нефть ва газ соҳасидаги инвестиция блокларини баҳолаш учун геологик-геофизик маълумотларни ўрганиб чиқади.

Қўшма корхона тузиш режаси Абдуллаевнинг ЛУКОЙЛ президенти Вагит Алекперов билан 2020 йил мартдадаги учрашувида аниқ бўлганди. Ўшанда Россия компаниясининг Ўзбекистонга киритган капитал хажми деярли $10 млрд бўлгани айтилганди.

ЛУКОЙЛ 2004 йилдан бери Ўзбекистонда «Қандим-Хавзак-Шоди» и «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳаларида иштирок этиб келади. Компания йилига 14,5 млрд куб метр газ ишлаб чиқаради, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга юборилади, асосан Хитойга. 2020 йили Ўзбекистонда газ қазиб чиқиш хажмини 16 млрд кубметрга етказиш режалаштирилган. Лойиҳанинг оператори «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» ҳисобланади, ҳамкори – «Ўзбекнефтгаз» АЖ. ЛУКОЙЛнинг Ўзбекистондаги жами инвестицияси 2019 йили $8 миллиардга баҳоланган.

Кейинги йилларда Ўзбекистон нефть ва газ соҳасида геология қидирув ишларини кенгайтиришни мўлжаллаган. Жумладан, Росгеология ташкилоти билан имзоланган келишувлар шундан дарак беради. Ҳиндистоннинг ONGC Videsh компанияси Ўзбекистонда геология разведка ишлари учун $200 млн миқдорида сармоя киритишга қарор қилган.

Ўзбекистон олтин, уран, мис, фосфорит, молибден захиралари бўйича дунёда етакчи давлатлар қаторига киради. 2020-2024 йиллари республика янги олтин конларини қидиришга $230 млн сарфлашни режалаштирган. Уран бўйича қидирув ишларини олиб боришга $59 млн инвестиция йўналтирилади. Шунингдек, Ўзбекистон мис, кумуш, қўрғошин, цинк, вольфрам захирасини кўпайтириш ниятида. Ерости фойдали қазилмаларининг умумий қиймати $23,1 миллиарддан ортиши кутилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ