Навоий вилоятидаги COVID-19 инфекциясига қарши курашчилар давлатдан 22 минг АҚШ доллари ўғирладилар

Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси . "Спутник Узбекистан" фотосурати

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича департаментнинг ходимлари республика ҳукумати томонидан коронавирус инфекциясига қарши кураш учун тузилган инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларидан ўғирлик содир этилганини аниқладилар, дея хабар беради Газета.uz Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда.

Бош прокуратура маълумотига кўра, Навоий вилояти санитария ва эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахслари кимёвий дизенфекция воситалари ҳамда инфекцияга қарши тиббий ҳимоя воситаларини сотувчи компаниялар раҳбарлари билан тил бириктирганлар. СЭОМ ходимлари мазкур компаниялардан дезинфекция воситалари ва тиббий ниқобларни қиммат нархларда харид қилиш йўли билан жами 222,3 млн сўмни (22 минг АҚШ доллари) талон-торож қилиб, давлат бюджетига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти санитария ва эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари, дилер компаниялар раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб кўп миқдорда Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ республика Бош прокуратураси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан биргаликда Бухоро вилоятидаги Инқирозга қарши кураш жамғармасидан бюджет маблағлари ўғирланганини фош этганди. Ўшанда маҳаллий санитария ва эпидемиологик осойишталиги марказининг бош врачи дезинфекциячи врач билан тил бириктириб, 14,9 тонна гипохлорит кальцияни бозор нархидан 204 миллион сўм (20 минг АҚШ доллари) қимматроқ нархга сотиб олганди. Ушбу ҳолат юзасидан республика Жиноят кодексининг юқорида келтирилган моддаси билан жиноят иши қўзғатилганди.

Ўзбекистон молия вазирлиги маълумотига кўра, 27 май кунига келиб инқирозга қарши кураш жамғармаси санитария ва эпидемиологик осойишталиги марказларига жамоатчилик жойларини дезинфекция қилиш учун 18 миллиард сўм (1,8 миллион АҚШ доллари) ажратиб берганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Янги йил муз майдончаси очилди

  • Марказий Осиё постсовет республикалари президентларининг рафиқалари — ким улар?

  • Ўзбекистонликлар интернетда президентни ҳақоратламагани маъқул — бунинг учун қамоқ жазосини олиши мумкин

  • Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон маданий меросига оид янги китобларни тақдим этди