Ишбилармонларга парламент депутатлигига қўйилган номзодларни молиялаштиришга рухсат берилади

Ўзбекистон МСК мажлиси . Elections.uz сайти фотосурати

Ўзбекистонда сиёсий партиялар сайловолди ҳаракатларининг хориж компанияларидан ташқари хусусий ташкилотлар томонидан ҳам молиялаштирилишига рухсат берилади. Сайлов иштирокчилари Ғазначиликда ҳисобварақ очадилар. Бу каби ўзгаришлар Марказий сайлов комиссияси томонидан жамоат муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасидан ўрин олган.

Бироқ, хусусий компаниялар томонидан номзодларга кўрсатиладиган ёрдам давлат бюджетидан ажратиладиган маблағдан кўп бўлиши керак эмас. МСК маълумотларига кўра, ўтган 2019 йилдаги парламент савловларида ҳар бир депутатга қилинган сарфлар 11 млн сўмни ($1000 дан ортиқ) ташкил этган.

Ҳисоб палатасига партияларнинг сайловдан кейинги молиявий фаолиятини текшириш вазифаси топширилган. Мониторинг якуни ва сиёсий партияларнинг ҳисоботи очиқ манбаларда эълон қилинади.

МСК сайлов тизимини демократлаштириш борасида қатор ўзгартириш ва қўшимчаларни таклиф этган. Жумладан, депутатликка номзод учун фақат парламент ёки маҳаллий кенгаш ижро органига сайланишга рухсат берилади. Парламентда ўн ва ундан ортиқ ўринга эга партияларнинг сайлов кампания олдидан номзодларни қўллаб-қувватловчи имзоларни йиғишига ҳожат қолмайди. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга овоз бериш ҳуқуқи берилади. Сайловларни декабрдан март ойига кўчириш таклиф этилган. Хорижда яшаётган ўзбекистонликларнинг сайловчилар рўйхатига интерактив давлат хизматлари орқали кириш имконияти берилади, улар яшаш жойларида муддатидан аввали ўтказилган сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шунингдек, қонун лойиҳасидан туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарликни олиб ташлаш таклифи ўрин олган.

Ўзбекистон парламентига сайловларнинг биринчи тури 2019 йил 22 декабрда, иккичиси – 2020 йил 5 январда ўтказилди. Сайлов якунларига кўра, парламентда Ўзбекистон либерал-демократик партияси (150 дан 53) энг кўп ўрин олди, қолган ўринларни «Миллий тикланиш» демократик партияси, «Адолат» социал-демократ партияси ва Экология партияси эгаллади. Расмий маълумотларга кўра, сайловда аҳолининг иштирок этиши 71,1 фоизни ташкил этган. Таҳлилчиларнинг эътироф этишича, бу мустақил Ўзбекистон тарихида ўтказилган сайловлардаги энг паст кўрсатгичдир.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Сардоба сув тошқини туфайли одамлари уйларидан маҳрум бўлган Оқолтин туманида нималар содир бўлаётгани ҳақида

  • Ўзбекистонда пенсияларни пластик карталарга ўтказиш режаси қанақасига барбод бўлгани ҳақида

  • Amnesty International экспертлари — ўзларининг Марказий Осиёда қийноқларга қарши кураш бўйича қисқа онлайн-курслари ҳақида

  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида