Ўзбекистонлик футболчи пандемия шароитида Хитой терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этди

Одил Аҳмедов . Goal.com сайти фотосурати

Ўзбекистон терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ” клуби таркибида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда футбол бўйича эксперт Алишер Никимбаев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Учрашув Хитойда ўтди, шанхайликлар рақибларини 4:1 ҳисобда мағлубиятга учратдилар. Клуб таркибидаги австриялик Марко Арнаутовичдан ташқари барча легионерлар ўйнади.

Никимбаевнинг қайд этишича, Хитой чемпионатининг бошланиши кам деганда июль ойининг ўрталаригача кечиктирилмоқда, бунга бир қатор бразилиялик легионерларнинг ўз клублари таркибига қайта олмаётганларни сабаб бўлмоқда. Футболчилар айни пайтда коронавирус инфекцияси авж олган Бразилияда юришибди. Хитой расмийлари жорий этган янги қоидаларга кўра, эпидемиялогик вазият нохуш бўлган мамлакатлардан келган одамлар уч ҳафта давомида карантинга олинишлари керак. Хитой клубларида жами 85 нафар чет эллик футболчилар тўп суришмоқда, улардан 32 нафари Бразилиядан келган.

Хитой чемпионати 22 февралда бошланиши режалаштирилган эди, бироқ пандемия туфайли чемпионат номаълум муддатга кечиктирилган. Баҳорда дунё мамлакатларининг аксариятида футбол чемпионатлари тўхтатиб қўйилганди. Осиё қитъасида биргина Тожикистонда футбол ўйнадилар. Шундан сўнг Тайван ва Туркманистонда биринчиликка старт берилди. Апрель ойининг охирида Тожикистон биринчилиги ҳам коронавирус авж олгани важидан тўхтатиб қўйилди. Июнь-июль ойида дунёнинг кўпчилик мамлакатларида футбол чемпионатларининг қайта бошланиши режалаштирилмоқда.

Одил Аҳмедов профессионал карьерасини Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида бошлаган, икки марта Ўзбекистон чемпиони унвонига сазавор бўлган. 2011 йилда Россиянинг “Анжи” (Маҳачқала) жамоасига ўтиб, учта мавсум давомида тўп сурган. 2014 йилда “Краснодар” билан шартнома имзолаган. 2017 йилда хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига ўтган, 2018 йилда шу клуб таркибида чемпион бўлди. Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 105 марта ўйнаган ва 19 та гол урган. Олти марта Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси унвонига сазавор бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Сардоба сув тошқини туфайли одамлари уйларидан маҳрум бўлган Оқолтин туманида нималар содир бўлаётгани ҳақида

  • Ўзбекистонда пенсияларни пластик карталарга ўтказиш режаси қанақасига барбод бўлгани ҳақида

  • Amnesty International экспертлари — ўзларининг Марказий Осиёда қийноқларга қарши кураш бўйича қисқа онлайн-курслари ҳақида

  • Жаҳон оммавий ахборот воситалари – Марказий Осиё ҳақида