Мирзиёев тадбиркорларга тазйиқ ўтгазган бир неча ҳокимлари ишдан ҳайдади

Шавкат Мирзиёев йиғилишда бир неча ҳокимларни ишдан бўшатди. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан ишлашда йўл қўйган камчиликлари учун баъзи шаҳар ва туманлар ҳокимларини лавозимидан четлатиш тўғрисида кўрсатма берди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Президент сайтида айнан қайси ҳокимларнинг лавозимидан четлатилгани тўғрисида аниқлик киритилмаган. Вилоятларда кадрлар ўзгаришлари ва янги тайинланувлар ҳақида ҳам хабарлар бўлмади. Биргина Қашқадарё вилояти Муборак туманининг ҳокими алмашгани тўғрисида маълумот берилган, бироқ унинг ишдан бўшатилиши тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузишга алоқаси йўқ. У ўзининг туманида яшайдиган тиббиёт ходимининг оиласи COVID-19 пандемияси туфайли жорий қилинган карантин чоғида тўй ўтказилгани учун лавозимидан четлатилган эди.

Асосан пандемия даврида бизнесни қўллашга бағишланган йиғилиш давомида Мирзиёев вилоятдаги раҳбарларни огоҳлантириб, тадбиркорлар мулкининг ноқонуний равишда мусодара қилиниши учун нафақат лавозимлардан маҳрум бўладилар, балки жиноий жавобгарликка тортилишлар мумкинлигини билдирган.

“Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради”, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

У мутасадди идораларга мулк дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мулкни компенсация қилиш бўйича тадбиркорлар фойдасига чиқарилган суд қарорлари ижросини тўлиқ таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент 2018 йилда давлат ва жамотчилик эҳтиёжи учун ер участкалари товон пули тўлиқ қопланганидан кейингина олинишига рухсат берувчи фармонини имзолади, бироқ вилоятларда мутасаддилар бу фармонни тез-тез бузиб турадилар.

Бино ва иншоотларни балансга ўтказаётган, ер участкаларини ҳам ажратиб ҳам тортиб олаётган ҳокимлар ҳаракатлари устидан фуқароларнинг кўплаб шикоятларига яқинда сенаторлар ҳам эътибор қаратдилар. Улар бош вазир Абдулла Ариповга бу қарорларнинг қонунийлигини текшириш бўйича сўров юбордилар. Сенат 11 май куни ер участкаларини ноқонуний тортиб олиш учун жавобгарликни кучайтириб, Жиноят кодексининг 173-моддасига киритилаётган ўзгаришларни маъқуллади.

Сенатнинг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси маълумотига кўра, 2019 йилда ҳокимларнинг 3400 қарорлари ҳақиқий эмаслиги боис бекор қилинди. Маъмурий судлар деярли 3000 та ишларни кўриб чиқиб, улардан 40 фоизидан ортиғининг талабларини қондирди. Жорий йилнинг дастлабки икки ойи давомида шаҳар ва туманлар ҳокимларининг қонунга хилоф қарорлари устидан шикоятлар 10 фоизга ўсди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ