Uzbekistan Airways самолёти қирқ нафар россияликни Тошкентдан Петербургга етказиб қўйди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"самолёти . Wikimedia Commons фотосурати

Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти Тошкентдан Санкт-Петербург шаҳрига қирқ нафар Россия фуқаросини элтиб қўйди. Улар Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли чегаранинг ёпилгани сабаб қолиб қетишганди, деб хабар беради ТАСС.

Чартер рейси Ўзбекистон пойтахтидан соат 8:40 (6:40 мск) да учган ва Петербургнинг Пулково аэропортига соат 13:45 (11:45 мск) да қўнган. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси самолёт бортида 41 та россиялик бўлишини маълум қилганди. Бироқ, Пулково аэропортининг «Воздушные ворота Северной столицы» компанияси бортда 39 нафар одам бўлганини тасдиқлайди. Етиб келган йўловчиларнинг барчаси коронавирусга анализ топшириб, икки ҳафта мобайнида ўйларида ўзини яккалатиш тартибида бўладилар. Уй шароитида ўзини жамиятдан яккалай олмаган шахслар Курорт райони марказидаги обсервация марказига жойлаштирилади.

Uzbekistan Airways рейсининг ортга қайтиши Москва вақти билан соат 13:30 да белгиланган, унга регистрация очиқ. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси «Ўзбек ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Россиядан биринчи навбатда ўз фуқароларини олиб чиқиб кетиш учун бир неча чартер рейсларини уюштирганини маълум қилганди. Икки давлат ҳукумати самолёт ортга қайтганда Ўзбекистонда қолиб кетган россияликларни олиб кетишига келишиб олди. 16 дан 23 майга қадар — Ростов-на-Дону, Қозон, Санкт-Петербург, Москва ва Новосибирскга чартер рейслари режалаштирилган. Петербургдан ташқари Ростов-на-Дону ва Қозон шаҳрига уюштирилган рейсларда 193 нафар Россия фуқароси олиб кетилди. Москва ва Новосибирскга бўлган рейслар 20 ва 23 майга мўлжалланган. Барча рейслар тижорат асосида ташкил этилган, авиачипта нархи $400 га яқин бўлади.

Ҳар бир рейс мавжуд аэропортга яқин жойларда яшайдиган одамлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бунга сабаб, Россия ҳукуматининг мамлакатга кириб келаётган йўловчиларга нисбатан ўрнатган квотасидир — Москвага бир кунда 500 дан ортиқ, область аэропортларига 200 дан ортиқ бўлмаган йўловчилар қабул қилинади. Ўзбекистондаги Россия элчихонасининг маълумотларига кўра, март ойида чегара ёпилганидан бери 2,7 мингдан ортиқ россияликлар олиб чиқилган. Асосан россияликларни Россия авиакомпаниялари ташиган, бироқ айрим ҳолларда чартер рейслар Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан амалга оширилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Блогер Умид Ғофуров мулозимлар қандай қилиб бир пайтлар кўм-кўк бўлган шаҳарни чўлга айлантираётганларини кўрсатади

  • Тошкент илк бор ўз ҳарбийларини Москвадаги Ғалаба парадига юборди. У ерда аскарлар қўшнилар билан қўшилиб кетди

  • Орадан 35 йил ўтган бўлсада, бино аввалгидек архитектура иштиёқмандларини ўзига жалб қилиб келмоқда

  • Россиядан Ўзбекистонга учадиган чартер рейсга элчихонадаги электрон навбатдан айланиб ўтиб, қандай қилиб авиачипта сотиб олса бўлиши ҳақида