Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади

Москва касалхоналаридан бирида . Москва ҳукумати матбуот хизмати фотосурати

Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда расмий маълумотларга таянган ҳолда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар беради.

Инфекция тарқалганидан бери қайд этилган беморларнинг сони 232 минг кишига етган. Россия кейинги кунларда дунёда коронавирусга чалинганлар сони бўйича Италия, Буюк Британия ва Испанияни қувиб ўтди. Биринчи ўринни вирусга чалинган 1,3 млн аҳолиси билан АҚШ эгаллаб турибди.

Охирги кунда Россияда 10,8 мингта одамда вирус борлиги аниқланган. Инфекциядан ўлганларнинг 107 та ҳолати қайд этилган. 3,7 минг киши касалликдан тузалиб кетган (инфекция аниқлангандан бери тузалганларнинг умумий сони 43,5 минг одамга етган).

Россияда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида ишсизлик вақти режими жорий этилган. У бир неча бор узайтирилиб, ҳозирги кунда ҳам амалда. Регионларда жорий этилган чеклов чоралари бир-биридан фарқланади. Айрим ўлкаларда карантин юмшатилиб, саноат корхоналари, қурилиш, маиший хизмат (сартарошхона) соҳаси фаолияти қисман жонлантирилди. Коронавирус қайд этилмаган Чукотка ўлкасида эса кинотеатрларни очишга қарор қилинди.

Ҳукумат иқтисодни қўллаб-қувватлаш учун бюджетда 1,4 трлн рубль ($18,7 млрд) миқдорида захира пулини йиққан. Кичик ва ўрта бизнес учун имтиёзли кредитлар берилиши маълум қилинган. Online Market Intelligence (OMI) тадқиқот компанияси ва «Платформа» ижтимоий лойиҳалаштириш марказининг маълумотига кўра, кризис сабаб ишлаётган 50% россияликлар даромадининг камайиб кетганини ҳис қилганлар.