Собянин Москвада қолиб кетган мегрантларга ачинди

Сергей Собянин COVID-19 инфекциясининг нечоғлик хавфли эканлиги ҳақида фикр юритмоқда . "России-24" YouTube-каналидан кадр

Москвада қолиб кетган мигрантлар орасида коронавирусга чалинганлар жуда кўп бўлиб, шифокорлар уларга тиббий ёрдам беришдан бош тортмаяптилар. Бу ҳақда Москва шаҳар ҳокими Собянин “Россия-24” телеканали орқали билдирди, дея хабар беради “Интерфакс”.

Москвадаги қурилишлар ва савдо марказларининг бир қисми ёпилган, минглаб мигрантлар вақтинча ишсиз қолиб, ватанларига кета олмай қолдилар. “Уларнинг орасида жуда кўп миқдорда касалликни юқтириб олган беморлар бор. Уларга медицина ёрдамини кўрсатишимиз керак. Биз уларни даволашдан бош тортаётганимиз йўқ”, — деди Собянин.

“Бу одамлар Москвада яшаб, Москвада ишлаб келган одамлар бўлиб, улар вазият тақазоси билан шундай аҳволга тушиб қолдилар. Уларнинг аҳволига ачинмай бўлмайди”, — дея қўшиб қўйди мэр.

Шу билан бирга у “ҳар қандай қонунга зид ҳаракатларнинг олди олинади”, дея таъкидлади ҳамда 2020 йил январь-март ойи давомида Москвадаги мигрантлар орасида жиноятчилик даражаси пасайганини қайд этиб ўтди. “Сўнгги уч ой давомида, — апрель учун ҳозирча маълумотлар йўқ, — ўйлашимча тез орада тайёр бўлади, мигрантлар орасида жиноятчилик пасайди”, — деди Собянин.

Шу билан бирга, полиция патрулларининг сони кўпайди: “Одатий кунларда бизда ҳар куни икки ярим минг патруль навбатчиликка чиқар эди, ҳозир 9 минг киши чиқмоқда. Байрам кунларида 13 минггача чиқадилар”.

Сўнгги 10 кун давомида Россия пойтахтида коронавирусга чалинган 7 минг киши касалхонага ётқизилди. “Биз 10 кун давомида касалхонага ётқизиш миқдорининг 7 мингтага кўпайтирдик. Энди тасаввур қилинг, 10 кунда яна 7 мингтагача кўпайтирсак, унда соғлиқни сақлаш тизими бутунлай COVID-19 га ишлай бошлайди. Бу чинакамига мушкул ҳолат бўлиб қолади”, — деди Собянин. Унга кўра, Москва ҳозирча “йўлнинг ўртасига” етиб борганича йўқ, эҳтимол чорак қисмини ўтиб бўлгандир, “олдинда ҳали бундан ҳам мураккаб ва қийин синовлар” турибди.

Шу билан бирга, агар кунма-кун қараладиган бўлса, сўнгги беш-олти-етти кунлар, Собянинга кўра, “гўё вазият барқарорлашгандек тасаввур шаклланди”: “Ҳар куни 2,5 – 3 минг касаллик юқтириб олганлар қайд этилади. Бугун 3 эртага 5 индинга 6 каби ўсиш йўқ. шундай юпатувчи ҳолатки, гўё биз касалланишнинг қандайдир ҳаддига, чўққисига етиб келдигу, олдинда бизни фақат пасайиш кутадигандек”.

Москва расмийлари озиқ-овқат дўконларининг ишини чекламоқчи эмаслар, акс холда бунинг натижасида “тиқилинч” пайдо бўлиши мумкин, дея тушунтиришга уринди Собянин. Барча дўконлар – каттадан бўладими ёки кичкинами, улар фуқаролар тиқилинчда қолмасликлари ортидан кузатиб боришлари, ижтимоий масофанинг сақланиб қолиши устидан кузатиб боришга мажбурлар.

Москвада коронавирусга чалинганлар сони 53 мингдан ошиб кетди, бутун Россия бўйлаб уларнинг сони 106 мингдан ўтди. Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳам коронавирус юқтириб олиб, ўзини яккалатиш тартибиги ўтиб олди. У касалхонада бўлган пайтда, мамлакат бош вазири вазифасини бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов бажаради