Жаҳон банки мигрантларнинг пул ўтказмалари 20 фоизга камайишини башорат қилади

Asiaplustj.info сайти фотосурати

2020 йили ишчи мигрантларнинг ўз юртига пул ўтказмалари миқдори 20 фоизга қисқаради. Жаҳон банки шундай маълумот берди, деб хабар беради «Интерфакс».

Тарихда пул ўтказмаларининг бунчалар пасайиб кетиши коронавирусга қарши кураш доирасида транспорт чекловларининг жорий этилиши сабаб глобал миқёсда иқтисодиётнинг таназзулга юз тутиши билан боғлиқдир. «Мигрантларнинг пул ўтказмалари ривожланаётган давлатлар учун муҳим ҳаётий омил ҳисобланади, – дейилади банк ҳисоботида. – COVID-19 туфайли иқтисодиётнинг пасайиб бориши одамларнинг ўз ойилаларига пул жўнатишига салбий таъсир кўрсатмоқда».

Жаҳон банки маълумотларига кўра, ўнлаб мамлакатлар учун ишчи мигрантларнинг пул ўтказмалари ЯИМ нинг 5 фоизини ташкил этади ва баъзида бу сумма хориж сармояларидан ҳам кўп миқдорни ташкил этади. Бунга Марказий Осиё, Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари мисол бўла олади.

2019 йили дунёда бўйлаб мигрантларнинг пул ўтказмалари $700 мипллиарддан ошиб, рекорд даражасини кўрсатди. Бу маблағнинг асосий қисми ўрта ва паст даромад ҳисобига кун кўрадиган давлатлардаги 800 миллион одамнинг рўзғор тебратишига кўмак бўлди.

Халқаро иқтисодий форумининг таъкидлашича, киризис даврида мигрантларнинг ҳуқуқлари етарли даражада ҳимояланмаган. Бундан ташқари улар яшаётган давлатларининг кўмагидан маҳрумдирлар (масалан, ЖАР фақат фуқаролиги бор кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб-қувватлайди).

Коронавирус пандемияси сабаб кўплаб мамлакатлар транспорт чекловларини жорий этдилар, жумладан у ерларда мигрантлар меҳнат қилаётган иқтисодиёт секторлари ўз фаолиятини тўхтатган. АҚШ ҳукумати мамлакатга доимий яшашга келаётган чет элликлар учун қўшимча чекловларни жорий этишни ваъда қилмоқда. Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп бундай чора иқтисодиётни тиккалашда мамлакатнинг ички меҳнат бозорини ҳимоя қилишини айтиб ўтди.

Бундан олдин Халқаро валюта жамғармаси транспорт чекловлари, бизнеснинг тўхтатиши ва истеъмол фаоллигининг камайиши натижасида 2020 йили глобал иқтисодиёт уч фоизга камайишини башорат қилганди.

Халқаро меҳнат ташкилоти йил сўнггига қадар дунёда ўн миллионлаб одамлар ишсиз қолишини таъкидлайди. Биргина АҚШда бир ойда ишсизлик оқибатида нафақа сўраб мурожаат қилган одамларнинг сони 22 миллионга етган. Кўпгина компаниялар коронавирус пандемияси туфайли ишчиларини пули тўланмас таътилларга чиқаришга мажбур бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Сунъий ва инсон интеллекти ўртасидаги мувозанатни қандай сақлаш мумкин

  • Толиблар томонидан Афғонистон қайта ишғол қилинганидан сўнг ўтган икки йил ичида нималар ўзгаргани ҳақида

  • Саудия Арабистонининг футбол соҳасида бошлаган инқилоби ҳақида

  • Фирдавс Абдуҳолиқов — Маданий мерос ва ҳалқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги якунлари тўғрисида