Тошкентда Венгриянинг илғор университети филиали очилади

Дебрецен университетининг тиббиёт факультети. Edu.unideb.hu сайти фотосурати

Дебрецен университети Венгриядаги бешта тадқиқот олиб борувчи университетнинг бири саналиб, у ўз тарихини 1538 йилдан бошлайди. Университетнинг 15 та факультетида 1500 га яқин педагог ишлайди, 29 мингдан ортиқ талаба билим олади.

Университетда информатика, инженерия, тиббиёт фанлари, педагогика, ижтимоий фанлар, ҳуқуқ, иқтисодий фанлар, спорт, агромаданият, табиий фанлар ва санъат йўналишида таълим олиш мумкин.

Тошкентда Венгрия делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама дипломлар бериш билан қўшма ўқув дастурларини ташкил этиш, Ўзбекистон олий таълим муассасаларини Европа Иттифоқининг Erasmus+, Tempus, Horizon 2020 каби таълим дастурларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда Венгриянинг Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги, Инновация ва технологиялар вазирлиги, Туризм агентлиги, Венгрия ва Будапешт савдо-саноат палаталари вакиллари, шунингдек, бизнес доираларининг катта делегацияси иштирок этди. Делегацияни Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири П.Сийярто бошқарди.

Хориж делегациясини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Учрашувда банк сектори, транспорт соҳасидаги дастурларни амалга ошириш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамраислигидаги Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишида жумладан, қишлоқ хўжалигининг алоҳида секторлари – чорвачилик, қорамолчилик, балиқчилик ҳамда виночилик, фармацевтика тармоғида ҳамкорлик қилиш масалалари