Россиядан экстрадиция қилинган туркман фаоли ўз юртида беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Россиядан Туркманистонга экстрадиция қилинган фаол Саддам Ғуломов аввал хабар қилинганидек саккиз йил эмас, балки беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу ҳақда Turkmen.news нашри Россия Бош прокуратурасига таяниб хабар берди.

Ушбу маълумотга кўра, мигрантни мажбурий уйга қайтариш ҳақидаги сўров Марказий Осиё республикаси Бош прокуратураси томонидан берилган. Россия расмийлари экстрадиция сўровини 2023 йил 20 декабрда қониқтирган ва фаол 2024 йил 1 мартда Туркманистон хавфсизлик кучларига топширилган.

Ўша йилнинг 13 майида Ашхобод шаҳар суди Ғуломовни беш йилга озодликдан маҳрум қилган. Айбланувчи қандай жиноятларда айблангани номаълум. ОАВ хабарларига кўра, 2021 йил ҳолатига биноан Ғуломов ўша пайтда ўзгартирилган республика Жиноят кодексининг 175-моддаси 2-қисми («Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга чақириқлар») ва 175.2-моддаси 2-қисми («Экстремистик ҳаракатларни содир этишга очиқ чақириқлар») бўйича Туркманистоннинг қидирувдаги фуқаролари рўйхатига киритилган. Ушбу моддаларнинг ҳар бири беш йиллик максимал жазони назарда тутуади.

Шунингдек, фаолни қамоқда Туркманистондаги Россия элчихонаси ходимлари зиёрат қилгани маълум. Бироқ, текширув натижалари ҳақида хабар берилмаган. Нима учун дипломатлар Россиядан экстрадиция қилинган фаолнинг тақдири билан қизиқишгани номаълум, чунки у ҳам, унинг қариндошлари ҳам Россия фуқаролигига эга бўлмаган.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Ғуломов ўз ватанида саккиз йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аниқланишича, ушбу маълумот мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбалар ва фаол жазони ўтаётган LB-E/12 қамоқхонаси маҳбусларининг кўрсатмаларига асосланган, аммо суд ҳукмига эмас

ℹ️ Саддам Ғуломов 2020—2021 йиллари Россияда яшаб, у ерда актёр бўлиб ишлаган вақтида ижтимоий тармоқларда Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги Туркманистон ҳукумати ҳаракатларини танқид қилган. У озиқ-овқат инқирози, COVID-19 ни инкор этиш ва 2020 йил май ойида мамлакатни қамраб олган довул оқибатлари ҳақида ҳукумат сукут сақлаганини қоралаган. У ўз ватандошларини «диктатордан қўрқиш ва унга сиғинишни бас қилишга» чақирган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ