Ўзбекистонда юридик шахслар учун газ ва электр энергияси тарифларини ошириш бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сабаби, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш ва нархларни босқичма-босқич бозор механизмларига ўтказиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, тарифларни ошириш тўғрисидаги ҳукумат қарорининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор у қабул қилинганидан икки ҳафта ўтиб, белгиланган муддатдан бир кун олдин қабул қилинган.
Ҳужжатга кўра, 15 июлдан Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари ҳамда бюджет ташкилотлари учун 1 кВт/соат электр энергияси нархини 800 сўмгача ($0,07, ҳозир — 450 сўм ёки 0,04 доллар), бошқа юридик шахслар учун — 600 сўмгача ошириш кўзда тутилган эди.
НКМК, АГМК ва бюджет ташкилотлари учун бир кубометр газ нархи 660 сўмдан 1300 сўмга (0,12 АҚШ доллари), иссиқлик электр станциялари (ИЭС) учун 1000 сўмгача (0,09 доллар), бошқа юридик шахслар учун, автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари бундан мустасно, — 1100 сўмгача ($0,1). Газ қуйиш шаҳобчалари учун нарх 1000 сўмдан 1150 сўмгача ($0,1) бўлиши керак эди.