Нукусдан аскарлар ва ҳарбий техникалар олиб чиқилди

Ҳарбий техника. Kun.uz сайти фотосурати

6 июль куни эрталаб Нукусни ҳарбийлар ва бронетехникалар тарк этди. Бу ҳақда «Фарғона» мухбири Александр Рыбин хабар беради.

5 июль куни шаҳарликлар Ўзбекистон Конституциясига киритилажак ўзгартиришларга доир кечки митингдан чўчиганига қарамай, тун осуда ўтган. Кечқурун шаҳар марказида хавфсизлик кучлари тўпланган. Эрталаб ҳарбий хизматчилар ва зирҳли техникалар Қорақалпоғистон пойтахтини тарк этди.

Айрим маъмурий биноларнинг Миллий гвардия махсус кучлари томонидан қўриқланиши давом этмоқда.

Маҳаллий аҳоли бир кун олдин таъкидлаганидек, шаҳар аста-секин нормал ҳаётга қайтмоқда. Давлат муассасалари, жумладан, боғчалар ҳам ўз ишини бошлаган. Охирги бир неча кун давомида ёпилган дўкон ва умумий овқатланиш шохобчалари қайта иш бошлади. Бироқ, шаҳарда ҳали ҳам интернет йўқ. Банклар фақат нақд пул билан операцияларни амалга оширмоқда, банкоматларда навбатлар кўринмайди.

Uzbekistan Airways 5 июлдан 29 июлгача Москва ва Нукус ўртасида парвозлар Урганч аэропортидан амалга оширилишини маълум қилди. Аввалроқ авиаташувчи комендантлик соати жорий этилиши муносабати билан Нукус ва Тошкент ўртасидаги рейслар жадвалини ўзгартирган эди.

Эслатиб ўтамиз, 3 июлдан 2 августга қадар Қорақалпоғистонда Нукусдаги оммавий норозилик намойишларидан сўнг фавқулодда ҳолат жорий этилди. Одамлар норозилигига Ўзбекистон Конституциясига Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилигига киритилиши кўзда тутилган бир қатор ўзгартиришлар сабаб бўлди. Намойишлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукусга келиб, одамларни ғазабга келтирган тузатишларни бекор қилинишини таъкидлагандан сўнг якунланди. Намойишлар чоғида 245 киши, жумладан, 38 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари жароҳатланган. Шунингдек, 18 киши, жумладан 4 хавфсизлик ходими ҳалок бўлган.

4 июл куни Ўзбекистон парламенти Конституцияга ўзгартиришлар киритиш лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси яна ўн кунга, 15 июлга қадар узайтирилганини эълон қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ