Таэквондочи Чарос Қаюмова жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон вакили бўлди. Рейтинглар Worldtaekwondo.org сайтида эълон қилинган.
Қаюмова 53 килограмм вазн тоифасида рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин россиялик Татяна Мининага насиб қилди.
Жаҳон рейтингида бундай кўтарилиш спортчининг 2022 йилги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритгани билан боғлиқ.
Улуғбек Рашитов ҳам ўз позициясини яхшилаб, 68 килограммгача бўлган вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллади. У британиялик Бредли Синдендан кейин иккинчи ўринда туради.
87 кг вазн тоифасида Осиё чемпионати олтин медалини қўлга киритган ўзбекистонлик Никита Рафалович рейтингнинг олтинчи поғонасидан жой олган.
Чарос Қаюмова — Осиё чемпиони (2021) ва Осиё вице-чемпиони (2022). У 2019 йилги Бутунжаҳон ҳарбий ўйинлар ғолибидир.