6-21 июль кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиё терма жамоалари (CAFA) ўртасида футбол бўйича аёллар чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда CAFA матбуот хизмати Twitterда хабар берди.
Турнирда Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этади. Мусобақалар айланма тизимда ўтказилади — ҳамма ҳамма билан ўйнайди. Энг кўп очко тўплаган жамоа турнир ғолиби бўлади.
CAFA мусобақаси иккинчи марта ўтказилмоқда. Биринчи чемпионат 2018 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган эди. Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди.
CAFA аъзоси бўлган ва ўтган мусобақаларда қатнашган Афғонистон терма жамоаси ушбу турнирда иштирок этмайди. Бу мамлакатда «Толибон»* радикал ҳаракати ҳокимият тепасига келганидан сўнг, футболчилар хавфсизлик нуқтаи назаридан, жумладан, Осиё Кубоги-2022 саралашида иштирок этишдан бош тортгани учун ўйинларини тўхтатиб, Австралияга эвакуация қилингани билан боғлиқ.
Марказий Осиё футбол ассоциацияси — Осиё Футбол Конфедерациясининг (ОФК) Марказий Осиё минтақаси мамлакатларида футболни назорат қилувчи бўлинмасидир. У 2014 йил 10 июнда ташкил этилган бўлиб, расман 2015 йил 9 январда иш бошлаган. У Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол федерацияларини бирлаштиради. Ташкилот шафелигида қатор мусобақалар, жумладан, аёллар жамоалари ўртасидаги турнир, ёшлар ўртасидаги мусобақалар ўтказилади.
*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).