Ўзбекистон Бош прокуратураси: Нукусда 18 киши тартибсизликлар қурбони бўлди

Нукусда ёниб кетган машина. Kun.uz сайти фотосурати

1-2 июль кунлари Нукусда бўлиб ўтган намойишлар чоғида 18 киши ҳалок бўлган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили брифингда маълум қилди, деб ёзади Uznews.uz.

243 киши, жумладан, 38 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари жароҳатланган. 149 нафар жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар уйларига қўйиб юборилган. 94 киши, жумладан, оғир жароҳатланганлар шифохоналарда қолмоқда, деб ёзади «Газета.uz».

Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг айтишича, 1-2 июль кунлари намойиш ўтказилган жойда 516 киши ҳибсга олинган. Қўлга олинганларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, уларнинг баъзиларига маъмурий жазо қўлланилган ва қўйиб юборилган.

Нукусдаги норозиликларга Ўзбекистон Конституциясига Қорақалпоғистон суверенитетига барҳам берувчи моддаларни назарда тутувчи бир неча ўзгартиришлар киритилиши сабаб бўлган. Тузатишлар лойиҳаси референдум орқали қабул қилинади. Намойишлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукусга келиб, тузатишлар киритилмаслигини маълум қилганидан сўнг якунланди.

Суверен республикада 3 июлдан 2 августгача фавқулодда ҳолат, шунингдек комендантлик соати жорий этилди. 4 июль куни Ўзбекистон парламенти Конституцияга ўзгартиришлар киритиш лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси 15 июлга қадар узайтирилишини эълон қилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ