Қирғизистон ҳукуматига мурожаат

«Фарғона» Бош директори Даниил Кислов оғир ҳасталикка учраган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради

«Фарғона» АА Бош директори Даниил Кислов 20 июль куни вижеомурожаат орқали Қирғизистон ҳукуматини 2010 йил миллатлараро тўқнашувларда айбланиб бир умр қамоқ жазосига ҳукм қилинган 69 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишга чақиради. Асқаровнинг оғир касалликка йўлиққани маълум бўлган, эҳтимол у коронавирус инфекциясига дучор бўлган бўлиши мумкин.

Кислов БМТ ва бошқа бир қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилотларининг Асқаров иши сохталаштирилгани тўғрисида берган баёнотларини эслатиб ўтади. У Қирғизистон ҳукуматидан қариб қолган одамни озод қилишга чорлайди, гарчи ҳукумат бу инсонни айбдор деб топган бўлсаям.

  • Машҳур санъаткорнинг Жапаров олдида ўзини қандай тутгани Қирғизистонда ҳокимиятга сиғиниш ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлди

  • Марказий Осиёдан мингдан ортиқ спортчи Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этади

  • Муҳим минераллар, сунъий интеллект — «Марказий Осиё — Корея» форматидаги учрашувда яна нималар муҳокама қилинди?

  • Энди туркиялик мактаб ўқувчилари ҳеч қачон «Марказий Осиё» атамасини эшитмаслиги ҳақида