Мусиқавий изоляция

Ўзбек мусиқачилари уйда ўтириб Равелнинг «Болеро» асари ижросини ёзишди

Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг мусиқачиларининг ҳар бири ўзларининг хонадонларида туриб Морис Равелнинг “Болеро” асарини ижро этдилар. Оркестр иштирокчилари ўз партияларини смартфонларига ёзиб олдиларда, кейин ягона композицияга бирлаштирдилар. Жараённи коллективнинг бош дирижёри, халқаро танловлар лауреати Алибек Қабдурахманов бошқариб борди. Лойиҳада Ўзбекистон давлат филармониясининг бош директори Заир Заиров ҳам иштирок этиб, челеста партиясини ижро этиб берди.

Ўзбекистон давлат филармониясининг Youtube-каналидан олинган видеоёзув

Болеро 1928 йилда, россиялик раққоса ва актриса Ида Рубинштейн илтимосига биноан ёзилган ва кейинчалик унинг ўзи бу асарга хореографик композициясини яратган. Равелнинг ўзи айтишича, болеро – “жуда ҳам мўътадил суратда ижро этиладиган рақс бўлиб, оҳангдорик, гармоник ва ритмик жиҳатдан мутлақо ўзгармас ва шу билан бирга ритм тўхтовсиз дўмбира билан урилиб борилади. Хилма-хилликнинг ягона унсари оркестрнинг авжига чиқиши билан амалга оширилади”.

Миллий симфоник оркестрининг ушбу ғайри одатий чиқишини тақдим этган Ўзбекистон давлат филармониясининг мусиқашунос маърузачиси Инесса Гулзаровага кўра, “коллектив ўзининг ижросини коронавирусга қарши кечаю-кундуз кураш олиб бориш бўйича хизматини адо этаётган ҳамда “Уйда қолинг” лойиҳасини қўллаб, фуқаровий онгини намоён этган барча инсонларга бағишлади”.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ