Тожикистон хавфсизлик кучлари томонидан мусодара қилинган наркотик моддалар ҳажми бир ярим баробарга ошди

asiaplustj.info сайти фотосурати

2025 йили Тожикистон-Афғонистон чегарасида мусодара қилинган гиёҳванд моддалар ҳажми бурунги йилга нисбатан бир ярим баробарга ошиб, 2742 кг га етди. Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш агентлиги директори Зафар Самад матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «Азия-плюс».

2024 йили Афғонистон билан чегарада 1824 кг гиёҳванд моддалар мусодара қилинган. Шундай қилиб, мусодара бир тоннага ёки 50,3% га кўп деганидир.

2025 йили мусодара қилинган умумий гиёҳванд моддаларнинг 2566 кг ченгаранинг Хатлон вилояти ҳудудига тўғри келган. Яна 186 кг Тоғли Бадахшон автоном вилояти (ТБАВ) билан чегарада қўлга олинган.

Агентлик раҳбари шунингдек, афғон наркоконтрабандачилари билан қуролли тўқнашувлар кескин ошганини хабар қилди.

2025 йили давлат чегарасида 17 та шундай ҳодиса содир бўлган, ундан олдинги йили эса уларнинг сони олтита бўлган.

«Тожикистон-Афғонистон чегарасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва хавфсизлик кучлари ва афғон наркоконтрабандачилари ўртасида 17 та қуролли тўқнашувда бўлиб ўтди. Ўн нафар афғон фуқароси зарарсизлантирилди», — деди Зафар Самад. Таққослаш учун — 2024 йили уч нафар афғон контрабандачиси йўқ қилинган.

Самаднинг қўшимча қилишича, ўтган йили тўқнашувларда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) икки ходими ҳалок бўлган.

Агентлик раҳбари афғон томони билан идоралараро ҳамкорлик йўқлигини таъкидлайди.

«Афғонистоннинг ваколатли органлари билан идоралараро ҳамкорлик йўқ ва ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаган», — деди у. Самад шунингдек, «Афғонистондан Тожикистон орқали бошқа мамлакатларга гиёҳванд моддалар контрабандаси давом етмоқда», дея таъкидлади.

2025 йили Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик идоралари 5280 кг гиёҳванд моддаларни мусодара қилган. Бу 2024 йилга нисбатан 899 кг ёки 21% га кўп. Улардан 253,4 кг психотроп моддалар мусодара қилинди — бу ўтган йилга нисбатан 142 кг га кўп ёки деярли икки баравар кўп бўлган. Ушбу миқдорнинг 247 кг ёки 97% метамфетамин бўлган.

Ўтган йили гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган 44 та жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Наркотикларни назорат қилиш агентлиги 180 кишига нисбатан 132 та жиноий ишни тергов қилган ва уларни судга юборган.

Ўтган йили 22 нафар чет эллик Тожикистонга гиёҳванд моддалар олиб киргани учун ҳибсга олинган. Улардан 275 кг гиёҳванд моддалар мусодара қилинган. Хусусан, тўққиз нафар Афғонистон фуқаросидан 99 кг, саккиз нафар ўзбекистонликдан 131 кг, тўрт нафар қозоғистонликдан 44 кг ва Молдова фуқаросидан 4 грамм гиёҳванд моддалар мусодара қилинган. Уларга қандай берилгани ҳақида аниқлик киритилмаган.

Бундан ташқари, 2025 йили 583 нафар тожикистонлик чет элда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун ҳибсга олинган ва улардан 208 кг гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.

Зафар Самаднинг сўзларига кўра, «хавотирли вазиятга қарамай, вазият ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назорати остида». Матбуот анжуманидан сўнг, агентлик ходимлари мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг тахминан 316 кг ни журналистлар иштирокида ёқиб юборишди.

▶️ Шу билан бирга, Тожикистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа оғир жиноятларга алоқадор шахслар ҳақида хабар берган фуқароларни қимматбаҳо совғалар ва нақд пул билан мукофотлашга ваъда берди. Хабар берувчиларга тўлиқ махфийлик кафолатланади.

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

  • Тошкентда Чори Шамснинг «Туркий халқларнинг хаёлий мавжудотлари» кўргазмаси очилди