Қозоғистон россиялик дезертир офицерга қочқин мақомини беришдан бош тортди

Евгений Коробов. vot-tak.tv сайти фотосурати

5 февраль куни Остона суди россиялик ҳарбий хизматчи Евгений Коробовга қочқин мақомини беришдан бош тортди. Унинг ҳимоячиси, Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бюроси адвокати Артур Алхастов «Вот Так» лойиҳасига (у Россия Адлия вазирлигининг хорижий агентлар реестрига киритилган) берган интервьюсида шундай деди.

Алхастов сўзларига кўра, Қозоғистон Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери яна ўнта россиялик дезертирга нисбатан шунга ўхшаш қарорлар чиқарган, Коробов бу рўйхатда — ўн биринчиси.

Катта лейтенант Евгений Коробов ҳарбий академияни битирган ва профессионал офицер. У махсус ҳарбий операциянинг бошиданоқ жанг қилган, аммо унинг сўзларига кўра, ҳеч қачон ҳеч кимга қарши тўғридан-тўғри ўқ узмаган ва битта топшириқ пайтида фронтдан қочиш учун ўзини оёғига ўзи отган. 2022 йил охирида, касалхонага ётқизилгандан сўнг, у Қозоғистонга қочиб ўтади ва бу ерда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олади. 2024 йил апрелидан бери у бошпана изловчи мақомида. Бу вақт ичида унга қарши Россияда РФ Жиноят кодексининг 338-моддаси («Дезертирлик») бўйича жиноий иш қўзғатилган ва у федерал, кейин эса халқаро қидирувга берилган. Шундан сўнг, унинг Қозоғистонда вақтинчалик яшаш рухсатномасини узайтириш имконсиз бўлиб қолган.

Коробов Остона Бандлик ва ижтимоий ҳимоя бошқармасига икки марта қочқин мақомини олиш учун ариза топширган, аммо рад жавобини олган. У Қозоғистон пойтахти судида бу қарорни бекор қилолмаган. Адвокат Артур Алхастов апелляция шикояти беришини маълум қилди. Унинг фикрича, мижозининг жанг қилишдан бош тортиши сиёсий сабабларга кўра юзага келган ва шунинг учун ўз ватанида сиёсий таъқиблар учун асос бор.

Суд қарори кучга киргандан сўнг, Коробов Қозоғистонни 30 кун ичида тарк этиши шарт бўлади, деб таъкидлади Алхастов. Агар депортация қилинса, у 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

  • Россия матбуоти «нато» снарядлари туфайли Қозоғистонга ҳужум қила бошлади

  • Марказий Осиё республикаларининг Япония билан яқинлашувида кўз илғамас масалалар бор

  • Тошкентда Ўзбекистон гербини яратган рассом Анвар Мамажоновнинг график асарлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

  • Тошкентда Чори Шамснинг «Туркий халқларнинг хаёлий мавжудотлари» кўргазмаси очилди